UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  8 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  16 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  35 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  96 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4

Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат Янгиликлар

Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат

Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

"А" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида БААни қабул қилади, баҳс "Бунёдкор" стадионида 19:00да старт олади. Шу ўринда бугунги ўйинлар рўйхати билан таништириб ўтамиз.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи

4-тур ўйинлари

15.10.2024

"А" гуруҳи

19:00. Ўзбекистон - БАА

19:00. Қирғиз Республикаси - КХДР

21:00. Эрон - Қатар

"Б" гуруҳи

16:00. Корея Республикаси - Ироқ

21:00. Фаластин - Кувайт

21:00. Иордания - Ўмон

"С" гуруҳи

15:35. Япония - Австралия

17:00. Хитой - Индонезия

23:00. Саудия Арабистони - Баҳрайн

ОФК эълон қилган бу жадвалда ҳар бир тўқнашув ўша ўйин бўлиб ўтадиган мамлакатнинг маҳаллий вақти билан кўрсатилган.


ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 4-туридан олдин гуруҳлардаги ҳолат

"А" гуруҳида Ўзбекистон ва Эрон пешқадам бўлиб туришибди ва иккита тўғридан-тўғри йўлланма учун айнан шу жамоалар асосий давогар. Осиё Кубоги ғолиби Қатар эса бу босқичда омадсиз старт олди. Қўшни Қирғиз Республикаси ҳали очко олмагани ачинарли.


"Б" гуруҳида ҳам бизникидаги каби иккита пешқадам бор: Корея Республикаси ва Ироқ. Қизиғи, бугун айнан шу жамоалар ўзаро тўқнаш келишади ва ким якка пешқадамга айланишини аниқлаб олишади ёки биргаликда жадвални бошқаришда давом этишади. Иордания эса ҳали яна қўша олади, назаримда.


"С" гуруҳида Япониянинг статистикаси даҳшатли. Японлар 3 ўйинда ҳали бирорта гол ўтказиб юборишмади ва 14та гол уришди. Табиийки, учта ғалаба. Кунчиқар юрт футболчилари йўлидан чиққан рақибни ямламай ютмоқда. Саудия Арабистони эса Манчини қўл остида пастга шўнғишда давом этмоқда: 3 ўйинда 4 очко. Бу гуруҳда қатор футболчиларни маҳаллийлаштираётган ва кореялик машҳур мутахассис Шин Таэ Йонг бошқараётган Индонезия кўпчиликка сюрприз бўлиши тайин. Хитой эса ҳали умуман очко олмади.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика