Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди
22 фев 2021 10:05
Янгиликлар
Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Хабарингиз бор, ЎФА 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди. ЎФА мутахассислари мазкур чемпионатни мамлакатимизда ўтказиш бўйича тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатларни ОФК вакилларига тақдим этди ва кўплаб музокараларни олиб борди.
Натижада Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди.
2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ U23 терма жамоалари бош совринни қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар