UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Карикатура. МЮ "Сити"га чемпионлик учун йўлак тайёрлади, Клопп ғазабда  0 11:14АПЛ. Мавсум тугашига 3та тур қолганда мусобақа жадвали қандай кўринишда?   3 11:10Футзал. Бугун 2-тур старт олади  0 10:05Осиё чемпионатининг ярим финал жангларини қандай қилиб томоша қилиш мумкин?  1 09:55Унаи Эмери: “Арсенал” мавсумни кучли тўртликда якунлаши мумкин”   4 09:35Сульшер: “Сити” ғалабага лойиқ ўйнади”   12 09:16Гвардиола: “Манчестер Сити” ҳали чемпион бўлмади”   5 08:58Дани Парехо Ла Лигада бир кўрсаткич бўйича Месси ва Роналдунинг натижаларини янгилади   5 08:46“Вулверхэмптон” АПЛда 40 йил ичида илк бор “Арсенал”ни мағлуб этди   5 08:31Руни МЛCда 8-ўйиндаги 5-голини урди   1 08:14“Бавария” Германия Кубоги финалига чиқиш бўйича рекорд ўрнатди   3 08:00Гвардиола — МЮни меҳмондан кетма-кет уч бор ютган АПЛдаги илк мураббий   10 03:00Бу қизиқ! Бокс бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиздан ташқарида фаолият олиб бораётган мутахассисларни биласизми?  1 02:25"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:2  16 02:20"Милан" - "Лацио" 0:1  3

Осиё футболи. Далич Эрон учун қимматлик қиляпти Янгиликлар

Осиё футболи. Далич Эрон учун қимматлик қиляпти

ЖЧ-2018 қаҳрамонларидан бири Златко Даличга кўплаб жамоаларнинг қизиқаётгани бор гап.

Эрон сайтларидан бирининг ёзишича, футбол федерация раҳбарияти хорватиялик мураббийга таклиф билан чиққан, бироқ Далич сўраган маош уларни қониқтирмаган. Хорватия мундиалда иккинчи ўринни олганидан сўнг ушбу мураббийга бўлган қизиқиш ниҳоятда ортиб кетди. Даличга Эрондан ташқари Япония, Миср ва Ўзбекистон ҳам қизиқяпти деб ёзади Эрон нашри.

Лекин Далич форсларнинг таклифига йиллик маошим 5 миллион доллар бўлади деб жавоб берди. Бу эса Эрон учун қимматлик қиляпти. 51 ёшли мутахассис бу ҳақда шундай деди: "Хоҳлайсизми-йўқми, мен дунёда Дидье Дешамдан кейин иккинчи мураббийман. Аммо мен сўраётган маош айрим мураббийлар олаётган пул олдида жуда кичик миқдор, холос. Ишонинг, пул ҳаммага керак, лекин мен учун бирламчи ўринда эмас. Менинг шундоқ ҳам Хорватия билан икки йиллик шартнома бор, балки қолиб охиригача ишларман. Лекин март ойида жаҳон чемпионатидан сўнг кетаман деб ўз-ўзимга айтиб қўйгандим".

Шу ўринда савол туғилади: Эрон нима учун Златко Даличга қизиқиб қолди? Гап шундаки, португалиялик мураббий Карлуш Кейруш ҳали форслар билан янги битимга имзо чеккани йўқ. Бу эса Эроннинг бошқа вариантлар устида ҳам бош қотириши лозимлигини кўрсатмоқда. Шу боис ҳам федерация Далич билан музоакара ўтказишга уриниб кўрди. Бундан ташқари, хорватлар Эрон учун ниҳоятда омадли мураббийлар ҳисобланади.

Масалан, ҳозирги пайтда Эрон U-23 терма жамоасини Златко Кранчар бошқармоқда ва Осиё ўйинларига тайёрламоқда. Бранко Иванкович шу мавсум "Персеполис"ни чемпионлик шоҳсупасига бошлаб келди. Терма жамоанинг 1998 йилги жаҳон чемпионатида қатнашишига Томислав Ивичнинг қўшган ҳиссаси катта бўлганди. 1994-95 йил эса Станко Поклепович икки бор "Персеполис" билан чемпионликни нишонлаган. Агар Кейруш барибир кетадиган бўлса, унда Эрон бошқа бир хорватиялик мураббий Славен Биличга таклиф билан чиқади. Ушбу мураббий ҳозирда ҳеч қаерда ишлаётгани йўқ. Унинг охирги жамоаси "Вест Хэм" бўлганди. Нима бўлган тақдирда ҳам Эрон ФФ тез орада бош мураббий масаласини ҳал қилиб олмоқчи.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг