Нодирбек Абдураззоқов: "ОКМКни мавсум бошида ҳеч ким эсламайди, бу ҳолат менга ёқмайди"

Iskandarov Abdulaziz
4 апр 2025, 17:04
Суперлига турнир жадвалида юз фоизлик натижа қайд этиб турган ягона жамоа ОКМК бўлиб турибди.

Олмалиқликлар "Бухоро", "Пахтакор", "Қизилқум"дан 3 очко тортиб олишнинг уддасидан чиқди. Бу ўйинларда жамоа ярим ҳимоячиси Нодирбек Абдураззоқов ўзидан ижобий таассурот қолдирмоқда. Футболчи 3 та ўйинда 2 та гол ва 1 та ассист муаллифига айланди. ОКМК 4-турда Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо"ни қабул қилади. 

- Суперлига ОКМК учун жуда яхши кўрсаткичлар билан бошланди. Дастлабки турлар қандай таассурот қолдирди?

- Таассуротлар ажойиб. Йил охиригача шундай бўлиши учун максимал ҳаракат қиламиз. 

- Жамоанинг муҳим фигурасига айлангансиз. Бу оптимал ҳолатга қандай келдингиз?

- Ўйлашимча, кўпроқ ўйин амалиёти ва мураббий томонидан берилган ишонч самараси. Терма жамоадаги ўйинларим ҳам руҳий томондан яхшироқ бўлиши учун ёрдам берди. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман ва олдинга интилишда давом этаман. 

- Чемпионлик учун фаворит сифатида "Нефтчи", "Насаф", "Пахтакор" жамоалари кўрилмоқда. Бу жамоалар очко йўқотишга улгурди. ОКМК бу йил қандай совға кўрсатиши мумкин?

- Ҳар йили шундай. ОКМКни йил бошида эслашмайди ҳам. Тўғрисини айтсам бу ҳолат менга ёқмайди. Жўжани кузда санаймиз. 

- Голни турлича нишонлайсиз. Бунда қандайдир режа бўладими ёки кимгадир бағишлайсизми?

- Тўғри ҳар хил нишонлайман. Лекин гол урганимдан сўнг албатта сажда қиламан. Асосий гол нишонлашим сажда ҳисобланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia