МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради

Alisher Ostonov
19 дек 2025, 12:11
Португалиялик хавбек Рубен Невеш Саудия Арабистонида фаолиятини давом эттиришни истамаяпти.

У "Ал Ҳилол" билан шартномани узайтиришдан бош тортди.

Невеш учун АПЛнинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда. Унинг хизматларига "Манчестер Югатейд" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда. Эҳтимолий битим суммаси 20,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Невешнинг ўзи Англияга кўчиб ўтишга ижобий қарайди. Бироқ, аввалроқ "Ал Ҳилол" хавбекни қўйиб юбормоқчи эмаслиги ва уни имкон қадар Саудия Арабистонида ушлаб туришга ҳаракат қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: thetimes.co.uk