Мурод Бобожонов: "Терма жамоадаги дастлабки таассуротлар ажойиб"

Narzulla Saydullayev
22 июл 2016
Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олган Мурод Бобожонов бугунги машғулотлардан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Терма жамоага таклиф қилишганидан хурсанд бўлдим. Таассуротларим зўр. Австриядаги машғулотлар ажойиб ўтди. Иккита ўйин ўтказдик, иккала баҳсда ҳам дуранг қайд этилди. Мураббийлар жамоага ёрдам беришимни айтишди. Фақат ўзингни ўйламай жамоа учун ўйнагин дейишди. Ироқни ютишимизга ишонаман", - дейди Мурод Бобожонов.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia