

- Ўйиннинг биринчи бўлими иссиқ сабабли иккала жамоа учун ҳам қийин ўтди. Лекин чиройли футбол кўрдик, ҳақиқий мухлисларбоп ўйин бўлди. Уларга ҳам бу ўйин ёқди. Натижа... Натижа ўйинга мос деса ҳам бўлади, мос эмас деса ҳам бўлади. Бизда ҳам 3-4та яхши вазиятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик. "Сурхон" эса Суперлига жамоаси, маҳоратли футболчилари эвазига натижа қилиб кетди.



