"Милан" Камарда билан шартнома имзолашга яқин

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2023, 12:40
Франческо Камарда шартномани март ойида имзолаши мумкин.

Италиянинг "Милан" клуби ўзининг кичик ёшдаги футболчиси Франческо Камарда билан келишув имзолашга яқин турибди, дея хабар берди Фабрицио Романо.

"Россонери" ва 15 ёшли форвард ўртасидаги музокаралар якуний босқичда, аммо Камарда ўзининг биринчи профессионал шартномасини март ойида, 16 ёшга тўлгандагина имзолай олади.

Эслатиб ўтамиз, Франческо Камарда "Фиорентина"га қарши 13-тур учрашувида захирадан майдонга тушиб, А Серия тарихидаги энг ёш футболчига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›