

Журналист Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, агарда "Милан" Жан-Филипп Матетани харид қилса, Нкунку жамоани тарк этишини маълум қилган. Олдинроқ "россонери" 28 ёшли футболчини "Кристал Пэлас"дан 30 миллион евро эвазига сотиб олиши борасида келишувга эришгани айтилганди.
"Рома"дан ташқари Нкункуга А Сериянинг яна бир қанча жамоалари ҳам қизиқиш билдирган.
Нкунку 2025 йил ёзида "Милан" аъзосига айланганди. Ушбу мавсумда у А Сериянинг 16 ўйинида 4 гол ва 2 ассист қайд этди.



