"Милан" Флоренцини "Рома"дан 4,5 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 1 млн еврога бир мавсум учун ижарага олди

Alisher
21 авг 2021, 14:57
"Рома" ҳимоячиси Алессандро Флоренци фаолиятини "Милан"да давом эттиради.

30 ёшли ўйинчини "россонерилар" кейингчалик харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олишди.

Олдинроқ хабар берилганидек, Алессандронинг ижараси учун миланликлар 1 миллион евро тўлашади ва уни 4,5 млн еврога сотиб олишлари мумкин бўлади.

Италиялик ўтган мавсумни ПСЖда ижара асосида ўтказди, унгача эса бир йил "Валенсия"да тўп тепганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: acmilan.com