UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  2 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Микель Артета: “Бир неча ҳафта илгари “Арсенал”нинг ЧЛда иштирок этувчи учун кураш олиб бориши имконсиз эди” Янгиликлар

Микель Артета: “Бир неча ҳафта илгари “Арсенал”нинг ЧЛда иштирок этувчи учун кураш олиб бориши имконсиз эди”

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета АПЛ 33-турида “Вулверхэмптон” (2:0) устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.

“Бу бизнинг энг яхши ғалабаларимиздан бири бўлди. Ўйин тақвимимиз тиғиз, маълум муддат эълон қилинган танаффусдан сўнг рақибмиз яхши ўйин намойиш этиб келаётганди. Бу майдонга келиб, бугунгидек ғалабага эришиш осон иш эмас. Биз олдинга яна бир муҳим қадам ташладик. Бундан жудаям мамнунман.

Олдимизда турган баҳсларда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Бугунги ғалаба учун хурсанд бўлиб турамиз. Эртадан эса “Лестер” ҳақида бош қотиришни бошлаймиз. Кейинчалик нима бўлиши ўшанда кўрамиз. Бир неча ҳафта  илгари бундай тиғиз тақвим боис Чемпионлар лигасида штирок этувчи йўлланма учун курашиш  ҳақида ўйлаб ҳам бўлмасди. Ҳозир вазият ўзгарди.

Биз ўйиндан ўйинга яхшироқ бўлишга интиламиз. Имкониятимиз бор экан унга эришиш учун ҳаракатда давом этамиз. Агар ҳар бир ўйинни бугунгидек ўтказа олсак, рақибларимизга осон бўлмайди”, деди Артета.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика