UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Суперлига. "Пахтакор" - "Қизилқум" 4:2 (матнли трансляция)  70 17:00Шомуродов "Ювентус"га қарши, "Лацио" - "Интер" ва бошқа ўйинлар ҳақида  1 17:00Суперлига. "Турон" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  16 16:46"Милан" - "Верона". Ибрагимович қайдномадан жой олди  2 16:35"Уотфорд" - "Ливерпуль". Онлайн натижа  10 15:40U-17 Ўзбекистон чемпионатида Тошкент шаҳри чемпионликни қўлга киритди  8 15:35Эртага Биринчи лигада мавсум тугайди  1 15:10Сурат биздан, изоҳ сиздан  22 15:03Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:35ЎФА ва Нидерландия қироллиги футбол иттифоқи ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди  3 14:17Моуринью Конор Макгрегорга "Рома" футболкасини совға қилди (+ФОТО)  8 14:00"Челси" академияси — иқтидорлар конвейери  10 13:44Павел Недвед: "Молиявий фэйр-плей ишламаяпти"  1 12:58МЮ, "Лестер" ва "Эвертон" "Абердин"нинг 18 ёшли ҳимоячисини кузатмоқда  0 12:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Нефтчи" — Суперлига чемпиони!  12

Микаэль Секейра: "Кейинги ўйинларда натижа яхшиланишига кўзим етади" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Кейинги ўйинларда натижа яхшиланишига кўзим етади"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Турон" - "Локомотив" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрлари билан ўртоқлашди.





"Бугун икки жамоа ҳам яхши ўйнади. "Турон" жамоаси ўйинни бизга қараганда фаолроқ бошлади. Иккита гол урди ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шунга қарамасдан биз ўйинга қайта олдик ва дуранг натижа қайд этдик. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Сўнгги дақиқаларда вазиятларимиз кўп бўлди. Аммо фойдалана олмадик. Мен шогирдларимни табриклайман. Улар берилан вазифани бажаришди. Рақибни ҳам ажойиб ўйин билан табриклаб қоламан. Стадионга ташриф буюурган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун чиройли муҳит ярата олишди. Бизни мезбонлар яхши кутиб олишди".

- "Локомотив" учта турда ҳам ўзбекистонлик мураббийлар бошқараётган жамоаларга қарши ўйнади. Бизнинг маҳаллий мураббийларимиз ҳақида фикрингиз қандай?

- Мураббийлар ҳақида бирор фикр билдира олмайман. Ўзбекистонда кўпроқ агрессив ўйин кўрсатишади. Бу ерда яхши футболчилар бор. Ўйлайманки, бундай футболчилар етишиб чиқишда давом этса Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга чиқади. Ҳақиқатдан ҳам техник футболчилар кўп.

- Бугунги учрашувда Темурхўжа Абдухолиқов ўтган учрашувлардан фарқли равишда пенальтини голга айлантирди. Жамоада штатни пенальтичи Темурхўжами? Иккинчи саволим Марат Бикмаевни захирада қолдирилишининг сабаби нимада?

- Футболда 11 киши ўйнаши мумкин. Ўзимни билишим бўйича биринчи бўлимда майдонга тушган футболчилар ўзини яхшироқ ҳис қилгани учун шундай танлов қилдим.

- "Турон" бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан "Локомотив" кўпроқ ҳимояланди. Одатда бир киши кўп бўлган жамоа кўпроқ ҳужум қилиши керак бўлади...

- Сиз тўғри айтдингиз. Биз кўпроқ комбинацион ўйнашимиз керак эди. Рақиб кўпроқ қанотлардан ҳужум қилди. Улар ҳам ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилишди. Дуранг адолатли бўлди, деб ўйлайман. Барчаси бирданига бўлиб қолмайди. Бошланишида бироз қийин бўлади. Жамоамдаги футболчиларга ишонаман. Олдиндаги ўйинларда натижалар яхшиланишига кўзим етади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика