UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

Микаэль Секейра: "Кейинги ўйинларда натижа яхшиланишига кўзим етади" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Кейинги ўйинларда натижа яхшиланишига кўзим етади"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Турон" - "Локомотив" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрлари билан ўртоқлашди.





"Бугун икки жамоа ҳам яхши ўйнади. "Турон" жамоаси ўйинни бизга қараганда фаолроқ бошлади. Иккита гол урди ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шунга қарамасдан биз ўйинга қайта олдик ва дуранг натижа қайд этдик. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Сўнгги дақиқаларда вазиятларимиз кўп бўлди. Аммо фойдалана олмадик. Мен шогирдларимни табриклайман. Улар берилан вазифани бажаришди. Рақибни ҳам ажойиб ўйин билан табриклаб қоламан. Стадионга ташриф буюурган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун чиройли муҳит ярата олишди. Бизни мезбонлар яхши кутиб олишди".

- "Локомотив" учта турда ҳам ўзбекистонлик мураббийлар бошқараётган жамоаларга қарши ўйнади. Бизнинг маҳаллий мураббийларимиз ҳақида фикрингиз қандай?

- Мураббийлар ҳақида бирор фикр билдира олмайман. Ўзбекистонда кўпроқ агрессив ўйин кўрсатишади. Бу ерда яхши футболчилар бор. Ўйлайманки, бундай футболчилар етишиб чиқишда давом этса Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга чиқади. Ҳақиқатдан ҳам техник футболчилар кўп.

- Бугунги учрашувда Темурхўжа Абдухолиқов ўтган учрашувлардан фарқли равишда пенальтини голга айлантирди. Жамоада штатни пенальтичи Темурхўжами? Иккинчи саволим Марат Бикмаевни захирада қолдирилишининг сабаби нимада?

- Футболда 11 киши ўйнаши мумкин. Ўзимни билишим бўйича биринчи бўлимда майдонга тушган футболчилар ўзини яхшироқ ҳис қилгани учун шундай танлов қилдим.

- "Турон" бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан "Локомотив" кўпроқ ҳимояланди. Одатда бир киши кўп бўлган жамоа кўпроқ ҳужум қилиши керак бўлади...

- Сиз тўғри айтдингиз. Биз кўпроқ комбинацион ўйнашимиз керак эди. Рақиб кўпроқ қанотлардан ҳужум қилди. Улар ҳам ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилишди. Дуранг адолатли бўлди, деб ўйлайман. Барчаси бирданига бўлиб қолмайди. Бошланишида бироз қийин бўлади. Жамоамдаги футболчиларга ишонаман. Олдиндаги ўйинларда натижалар яхшиланишига кўзим етади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика