UZ

Сўнгги янгиликлар

14:56Моуриньо Линдельофнинг ўйинларига баҳо берди  2 14:43Азар: "Жуда кўп ёлғонлар бўлди"  4 14:36"Нурафшон" футболчилари 4 ойдан буён маош олишмагани боис иш ташлаш эълон қилишди  3 14:28"Реал" кўзлаб қўйган ҳужумчи жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 14:11Уэлбекка Туркиядан таклифлар бор  0 13:57Бускетс: "Совринлар учун кураша оламиз"  2 13:42Тухель: "ПСЖ ўйинга тайёр бўлмаган"  0 13:27Омар Моманидан янги карикатура: Кейн август ойида гол урди  0 13:13"Атлетико" футболчиси ПСЖга кетишни истамоқда  0 12:59Вальверде "Алавес" устидан қозонилган ғалаба борасида фикр билдирди  0 12:51Бонуччи гол урди, Роналду эса йўқ ВИДЕО  10 12:35"Барселона"да ғалаба, Мессидан дубль ВИДЕО  3 12:21Обамеянг "Челси"нинг ғалабасига қай тариқа ёрдам берди? ВИДЕО  5 12:18Баҳром Ҳайдаров: “Нефтчи”да ким ишлашидан қатъий назар жамоанинг шонли тарихини қайтариш учун ҳаракат қилади”  18 12:12МЮ рус клубидан спорт директор олиб келмоқчи  0

Месут Озил Германия терма жамоасидан кетди. Футболчининг баёноти (тўлиқ) Янгиликлар

Месут Озил Германия терма жамоасидан кетди. Футболчининг баёноти (тўлиқ)

Теглар :  Месут Озил
Кеча, 22 июль куни ярим ҳимоячи Месут Озил Германия терма жамоасини тарк этгани ҳақида маълум қилди.

Футболчи бу ҳақида "Инстаграм"даги саҳифасида эълон қилди.

Сиз немис футболидаги йил можаросидан хабардор бўлсангиз керак. Ушбу можаро Месут Озил ва Илкай Гюндоганнинг Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан тушган суратидан сўнг (сурат остига Гюндоган қуйидаги сўзларни қўшган: "Менинг ҳурматли президентим билан") пайдо бўлди. Кўплаб немислар буни сотқинлик деб ҳисоблади. Ҳа, футболчиларнинг ота-онаси турклар, аммо икки ўйинчи Гельзенкирхенда туғилган ва болалигидан Германия шарафини ҳимоя қилишган.

Гюндоган бу ҳақида бир неча маротаба чиқишлар қилди, аммо Озил ўз баёнотини кеча эълон қилди.

Озил баёнотини тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Эрдўғон билан учрашув ҳақида

Охирги бир неча ҳафтада сўнгги ойларда содир бўлган воқеалар ҳақида ўйлашга вақт бўлди. Фикрларим ва туйғуларим билан бўлишмоқчиман.

Кўпчилик каби менинг келиб чиқишим бир мамлакатга боғлиқ эмас. Германияда катта бўлдим, аммо оилам "томири" турклар. Болалигимда онам мени ҳаммани ҳурмат қилишга ва қаердан эканлигимни унутмасликка ўргатган. Бу нарсаларни ҳозиргача эслайман.

Май ойида Лондон шаҳрида хайрия тадбири пайтида президент Эрдўғон билан учрашдим. 

Биз 2010 йилда танишганмиз, ўшанда у ва Ангела Меркель Берлинда Германия - Туркия учрашувини томоша қилишган. Шундан сўнг йўлларимиз турли мамлакатларда кўп туташди. Бизнинг суратимиз немис медиасида катта норозиликларга сабаб бўлганини биламан. Баъзилар мени ёлғончиликда айбламоқда, аммо бу сурат сиёсий аҳамиятга эга эмасди. Онам менга келиб чиқишимни ва оилавий анъаналарни унутишган имкон бермаган. Эрдўғон билан сурат мен учун - бу сиёсат ёки сайловлар эмас. Шу йўсинда оилам мамлакатига ҳурмат бажо келтирдим. Менинг ишим - футболчилик, сиёсат эмас, учрашувимиз кимнингдир сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида бўлмаган. Биз ҳар доимгидек футбол ҳақида суҳбатлашдик. Эрдўғон ҳам ёшлигида футболчи бўлган.

Немис медиаси буни бошқа рангда кўрсатди, аммо ҳақиқат шундаки, президент билан учрашмаслик ҳозир мен билан фахрланиши мумкин бўлган оилам "томири"га ҳурматсизликни англатарди. Мен учун ким президентлиги эмас, у президент бўлиши муҳим эди. Туркия президентими ёки Германия - ўзимни бир хил тутган бўлардим.

Ҳа, буни тушуниш қийин бўлиши мумкин. Туркияда президент сифатида кимни танлашмасин, барибир суратга тушган бўлардим.


Медиа ва ҳомийлар ҳақида

Мен дунёнинг энг кучли 3та лигасида ўйнаган футболчиман. Омадим келган, чунки Бундеслига, ЛаЛига ва Премьер-лигадаги дўстларим мени қўллаб-қувватлашади. Фаолиятим давомида медиа билан мулоқот қилишни ўргандим.

Кўпчилик ўйиним ҳақида гапиришади - кимдир мақтайди, кимдир танқид қилади. Агар газета ва мутахассис хато топса, бунга қўшиламан - идеал эмасман, кўпинча бундай нарсалар мени илҳомлантиради. Аммо немис медиаси келиб чиқишим ва суратим жаҳон чемпионатида муваффақиятсизлик келтирди дейишига қўшилмайман.

Нега менинг суратим Россиядаги муваффақиятсизликка сабаб бўлиши мумкин? Улар менинг ёки миллий жамоанинг ўйинини қоралашмади, улар менинг келиб чиқишимни, ўз тарбиямга бўлган ҳурматимни танқид қилишди. Улар ўтиш мумкин бўлмаган чегарадан чиқишди. Газеталар бутун Германияни менга қарши қўйишга ҳаракат қилмоқда.

Яна мени медиадаги икки хил стандартлар жаҳлимни чиқаради. Лотар Маттеус бир неча кун олдин жаҳоннинг бошқа етакчиси билан учрашди, аммо деярли ҳеч ким уни танқид қилмади.

У Германия терма жамоасининг фахрий сардори, бироқ ундан тушунтириш сўрашмади, эътирозлар йўқ. Агар газеталарнинг фикрича, мени ЖЧга олиб кетмаслик керак бўлганида, унда Маттеусни фахрий сардорликдан четлатиш керак. Наҳотки менинг келиб чиқишим улар учун мос нишон?

"Ҳамкорлик" сўзи - яхши ва ёмон кунларда қўллаб-қувватлашни англатади деб ўйлардим. Яқинда мен ва икки дўстим хайрия лойиҳаси доирасида Гельзенкирхендаги "Бергер Фельд" мактабига боришни режалаштираётган эдик. Мигрантлар фарзандлари, камбағал оиладаги болалар ва бошқалар бирга футбол ўйнаши ва жамиятда ҳаёт қоидаларини ўрганиши учун бир йил давомида лойиҳани молиялаштирдим. Бироқ мундиалга кетишдан бир неча кун олдин, ҳамкорларим бу пайтда мен билан ишлашни истамади. Бундан ташқари, мактаб вакиллари менежерларимга мени бу вақтда кўришни истамаётгани ҳақида айтишди. Эрдўғон билан суратим туфайли улар газетадан қўрқиб қолишди.

Тўғрисини айтсам, оғир ботди. Мен у ерда ўқиганман, энди эса мени кераксиз сифатида ҳис қилишга мажбурлашди.

Мендан юз ўгирган яна бир ҳамкор бор (Mercedes). Улар немис футбол иттифоқи билан ҳам ишлагани туфайли, жаҳон чемпионатидан олдин мендан промо-роликда суратга тушишни сўрашди. Аммо Эрдўғон билан суратимдан сўнг мени барча роликлардан олиб ташлашди. Улар мен билан бошқа ишлашни хоҳлашмади ва бу вазиятни "инқироз-менежмент" деб номлашди. Кулгили, чунки уларнинг маҳсулоти ноқонуний программага эга эканлиги эълон қилинган эди (Mercedes зарарли газлар миқдорини камайтириб кўрсатувчи программадан фойдаланишда айбланмоқда). Юз минлаб машиналар қайтариб олинмоқда. Терма жамоада мени танқид қилишди ва ҳаракатларим борасида тушунтириш сўрашди. Терма жамоа ҳомийидан ҳеч қандай расмий баёнот сўралмади. Нега? Бу оилам президенти билан суратга тушишдан ёмонроқ бўлса керак? 

Яна бир бор қайтараман: "Ҳамкорлар" сени ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаши керак. Adidas, Beats ва BigShoe фантастик содиқлик кўрсатишди, бу вақтда улар билан ишлаш роҳат бағишлайди. Улар немис медиаси тарқатган ёлғондан юқорироқда эди. Жаҳон чемпионати пайтида BigShoe билан ишладим ва Россиядаги 23 болакайнинг операциясига ёрдам бердим. Худди шундай ишни Бразилия ва Африкада ҳам қилганман. Бу футболчи сифатида қила оладиган асосий ишим, аммо газеталарда буни ёзиш учун жой йўқ.


Терма жамоадан кетиш ҳақида

Сўнгги ойларда Немис футбол иттифоқи ва ушбу ташкилот президенти Райнхард Гринделнинг ҳаракатлари мени асабийлаштирди. Эрдўғон билан суратдан сўнг, Йоахим Лёв таътилни тўхтатиб, Берлинда бирга баёнот бериб, мавзуни ёпишни сўради. Гринделга ҳаммасини тушунтирмоқчи бўлганимда, унга ўзининг сиёсий қарашлари муҳимлиги билиниб қолди. Бор эътиборни футбол ва жаҳон чемпионатига қаратишга қарор қилдик. Журналистлар менга ташланиб қолмаслиги учун Немис футбол иттифоқи уюштирган матбуот-анжуманларида иштирок этмадим.

Бу вақтда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмейр билан учрашдим. Гринделдан фарқли равишда, президент ўзини профессионалдек тутди. Унга оилам, келиб чиқишим ва қарорларим ҳақидаги гапларим қизиқ эди. Учрашувда мен, Илкай ва Штайнмайер бор эди, бу ўз сиёсий қарашларини олға сурган Гриделнинг жаҳлини чиқарди. Биз президент билан юзага келган вазият борасида расмий баёнот беришга қарор қилдик. Аммо биринчи баёнот Гриндель томондан эмас, Штайнмйер офисидан бўлиши немис футбол иттифоқи президенти жаҳлини чиқарди.

Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг, турнирдан олдин қабул қилган қарор туфайли Гринделга босим ўтказишмоқда. Бу адолатдан. Олдинроқ, у менга яна тушунтириш беришим кераклигини айтди ва жаҳон чемпионатидаги омадсизликда мени айблашга уринди. Гриндель сифатли ишлай олмагани туфайли энди айбдор бўлишни истамайман. Сурат туфайли у мени терма жамоадан четлатмоқчи эди. Аммо Йоахим Лёв ва Оливер Бирхофф ёнимни олишди.

Гриндель ва унинг иттифоқдошлари кўзи билан қарасак, ғалаба қозонсам немисман, мағлуб бўлсак мигрантга айланаман. Германияда солиқ тўлайман, немис мактабларига хайрия қиламан, Германия билан жаҳон чемпиони бўлдим, аммо жамият ҳали ҳам мени қабул қилмаяпти. Мени "бошқа" деб ҳисоблашмоқда. 2015 йилда "Немис футболи элчиси"га айландим. Энди эса немис эмасманми? Мен тўғри келмайдиган талаблар борми? Дўстларим Лукас Подольски ва Мирослав Клозеларни польшалик немислар дейишмайди, нега энди мен туркиялик немисман? Гап бу Туркия эканлигидами ёки мусулмонлигимда? Мен Германияда туғилиб, шу ерда таълим олдим. Нега одамлар немис эканлигимни тан олишмайди?

Гриндель каби фикрлайдиганлар кўп. Немис театри раҳбари Вернер Штеер Анатолияга, турклар яшайдиган шаҳарга кетишимни талаб қилди. Қайтариб айтаман, оиламнинг келиб чиқишини танқид қилиш - чегарадан чиқишдир.

Райнхард Гриндель, хафсалам пир бўлди, аммо ҳаракатларингиздан ҳайрон бўлганим йўқ. 2004 йилда мультимаданият - афсона ва ёлғон эканлигини айтган эдингиз. Сиз икки фуқароликка ва пора учун жазога қарши чиққан эдингиз.

Кўпчилик билан худди шундай муомалада бўлди ва Германия терма жамоаси футболкасини кийиш ниятим йўққа чиқди. Ўзимни кераксиздек ҳис қиляпман. Одамлар 2009 йилдан бери нималарга эришганини унутишган кўринади. Ирқчиликка алоқадор инсонлар терма жамоани бошқарадиган дунёнинг энг йирик футбол федерациясида ишламаслиги керак.

Ирқчилик ва ҳурматсизликни ҳис қилар эканман Германия терма жамоасида бошқа ўйнамайман. Терма жамоа футболкасини ғурур билан кийганман, аммо бу ортда қолди. Жуда қийин қарор, чунки жамоадошларим, мураббийлар ва Германия фуқарорали учун бор кучимни ишга солганман. Бироқ Немис футбол иттифоқининг муҳим мансабдорлари менга шундай муносабатда бўлишда давом этар экан, етар, бас. Мен бу учун футбол ўйнаётганим йўқ. Қўлимни қовуштириб ўтирмайман. Ирқчиликка чидаб бўлмайди.

Месут Озил

Рейтинг: +145   

Фикрлар

+36   
23 июл 15:22:37
Хуршидбек Иброҳимов
Ўзил – мужик, маладес! Каллани қўйибсан Зиданга ўхшаб! "Масъуд"сан-да сенам, ўзимиздансан-да!
+23   
23 июл 15:27:59
Sheva_Milanist
No comment. Ayniqsa musulmonman degan joyiga
+17   
23 июл 15:41:45
M S N
Россиядаги 23 болакайнинг операциясига ёрдам бердим. Худди шундай ишни Бразилия ва Африкада ҳам қилганман. Respect Озил.
+16   
23 июл 15:32:59
Anri+Walcott--->14
Özligingni unutma Özil...
Germaniya sen östirdi munosib sharaf bn himoya qildi...
Irqchilik qilyaptimi? Millatchilik qilyaptimi?....demak ... töxtat...
+12   
23 июл 15:24:47
M S N
Фашизм Уз Сузини Айтди. Озил Афсус
+5   
23 июл 15:27:06
Buhgalter
Тугри килибди кетиб! Улар бари бир фашистлар булиб колаверади! Бошидан Туркияда уйнашинг керак эди!
+3   
23 июл 16:12:27
Kharezm
Nemislardan "odam" chiqmagan Özil )))
+3   
23 июл 15:39:08
Ehson
Bular noto'g'ri ish qilishgan. Ayniqsa Gundogan. Prezidentimmish))). Nemislarni ayblashdan oldin o'zimizni jamiyatga nazar solinglar. Misol uchun bizdan ham o'zil darajasidaa bitta zo'r futbolchi vhiqdida O'zbekiston termasi bilan jahin chempioni bo'ldi. Ancha ish qildi. Lekin uning millati òzbek emas, tojik yoki turkman. Keyin bordida Emomali Rahmon yoki Gurbanguli Berdimuhammedov bilan oģiz burun opishib rasmga tushdida internetga qòyib mening prezidentim deb qòydi. Òzbekka va òzbekistonga tupurish bòlmaydimi shunda. Nemislarni ayblashdan oldin mana shuni òylab kòringlar. Ayb òzil va gundoganda.
+3   
23 июл 15:36:52
beknur-89
nemislar do'st bo'lmaydi. aniqsa ovropa chunki boringda yaxshisan yog'inda yomansan
+3   
23 июл 15:30:04
123
Ўзи муллер ва шванстайгер немис, қолганлар падолский, клозе(паляк), боатенг ҳам немис эмас. кўпчилик Рермания терма жамоаси миллати бошқа. нимага миллатчилик қилиади буллар тушунмадим.
+2   
23 июл 15:42:55
Ibrohim Ismatov
Fudbo'lga siyosat aralashsa shunaqa bo'ladi. Bizada nabarot Geynrix Kapadze Nestrovla bilan faxrlanamiz. Voqtida Jeparovvi kapitan qip qoyganimizam bejiz emas
+1   
23 июл 23:42:42
Ozbekkinam
Ehson фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bular noto'g'ri ish qilishgan. Ayniqsa Gundogan. Prezidentimmish))). Nemislarni ayblashdan oldin o'zimizni jamiyatga nazar solinglar. Misol uchun bizdan ham o'zil darajasidaa bitta zo'r futbolchi vhiqdida O'zbekiston termasi bilan jahin chempioni bo'ldi. Ancha ish qildi. Lekin uning millati òzbek emas, tojik yoki turkman. Keyin bordida Emomali Rahmon yoki Gurbanguli Berdimuhammedov bilan oģiz burun opishib rasmga tushdida internetga qòyib mening prezidentim deb qòydi. Òzbekka va òzbekistonga tupurish bòlmaydimi shunda. Nemislarni ayblashdan oldin mana shuni òylab kòringlar. Ayb òzil va gundoganda.
Rossiyada tugilgan ozbek meni ota-onam ozbekistondan lekin men ozbekistonning prezidentini men bilan birga rasmga tush degan taklifini rad qilaman chunki men rusman ota-onam vatani prezindenti mening prezidentim emas. Desa ota-onasi hafa bolmaydimi
+1   
23 июл 17:40:26
Иван Иванов
Ehson фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bular noto'g'ri ish qilishgan. Ayniqsa Gundogan. Prezidentimmish))). Nemislarni ayblashdan oldin o'zimizni jamiyatga nazar solinglar. Misol uchun bizdan ham o'zil darajasidaa bitta zo'r futbolchi vhiqdida O'zbekiston termasi bilan jahin chempioni bo'ldi. Ancha ish qildi. Lekin uning millati òzbek emas, tojik yoki turkman. Keyin bordida Emomali Rahmon yoki Gurbanguli Berdimuhammedov bilan oģiz burun opishib rasmga tushdida internetga qòyib mening prezidentim deb qòydi. Òzbekka va òzbekistonga tupurish bòlmaydimi shunda. Nemislarni ayblashdan oldin mana shuni òylab kòringlar. Ayb òzil va gundoganda.
Qo'shilaman fikringizga
+1   
23 июл 15:47:51
Red Reds
123 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
балки гапингиз тўғридир. эсласангиз Маменов рус эди Ўзб.ни номидан ўйнаган эди. лекин ўзбекман демаган. Ўзб тжси ЖЧ чиқса яхши карера бўлар эди. Ўзил ҳам германия номидан қатнашиб жахон чемпиони бўлди. Карера учун немислардан қатнашиб фуқаролигини олган бўлса керак.
Ока у Германияда тугилиб котта буган. Канака карьера учун?
+1   
23 июл 15:47:37
Californication
Немис хукумати ва футбол федерацияси кимлигини исботлаб беришди. Уларни ит диган булардиму, лекин итни хакорат киган буламан!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди! Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди!
Осиё ўйинларининг 2-туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви...  274
Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0 Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0
Бугун Суперлигада 22-турдан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди.  264
Суперлига. 22-тур. "Металлург" кучли олтиликка кирди, "Қўқон-1912" Фарғонада мағлуб бўлди Суперлига. 22-тур. "Металлург" кучли олтиликка кирди, "Қўқон-1912" Фарғонада мағлуб бўлди
Бугун Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган тўртта ўйин бўлиб ўтди.  172
Купер Гадоев ва Турсуновни терма жамоага чақирди Купер Гадоев ва Турсуновни терма жамоага чақирди
Сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Сурия ва Эрон билан ўртоқлик...  86
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг