

Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди, қўшимча бўлимларда эса Аргентина 3:2 ҳисобида ғалабани илиб кетди.
«Биз бу жуда қийин ўйин бўлишини билардик. Бу жамоанинг Испания ва Уругвай билан баҳсларда мағлубиятга учрамагани бежиз эмас. Бу — плей-офф ўйинлари, уларда ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмайди.
Кимдир айрим жамоаларни менсимаслиги мумкин, лекин биз учрашув оғир ўтишини ҳамиша билардик. Айнан шу нарса ушбу жаҳон чемпионатини ўзига хос қилади. Ҳамма нарса ниҳоятда шиддатли ва ҳар бир ўйин фавқулодда мураккаб кечмоқда», — дея Мессининг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.



