Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди

Mirjalol Normatov
1 ноя 2025
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳозирги ва собиқ клубини солиштирди.

- "Реал" ва ПСЖ ўртасидаги энг катта фарқ нимада?

- Икки хил тарихга эга икки хил клуб. ПСЖ ҳали ёш, "Реал" эса катта меросга эга бой тарихи бор. Маданият ҳам бошқача. "Реал" дунёнинг энг зўр клуби эканлигига шубҳа йўқ, ПСЖ ҳам энг яхши клублардан бири. Клубларнинг футболга қараши бошқача. Нима бўлганда ҳам ҳудди ПСЖда бўлганимдек, "Реал"нинг ҳам бир қисми эканлигимдан фаҳрланаман, - деди Мбаппе.

26 ёшли футболчи 2024 йил ёзида ПСЖдан Мадрид клубига ўтди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca