UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Барса" Альба билан шартномани бекор қила олмаса, ундан маошини камайтиришни сўрайди  0 00:51Рис Жеймс жароҳат олиб, Англия терма жамоасини тарк этди  0 00:18Бенземанинг ўрнига: "Реал" учун эҳтимолий форвардлар (мутолаа учун)  1 00:04Евро-2024 саралаш. Испания - Норвегия ва бошқа баҳслар учун таркиблар эълон қилинди  6 23:57Евро-2024 саралаш. Швейцария Беларусни "сочиб ташлади", Туркиядан иродали ғалаба, Исроил мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:12Тухель: "Бавария" уччала совринни ютиши мумкин"  0 23:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 22:45Ироқ футбол федерацияси вакили: "Россиянинг ОФКга ўтиши бутун Осиё учун олдинга ташланган қадам бўлади"  18 22:29Olamsport: Ўзбек спортчисида махсус бонус, Конор Макгрегордан навбатдаги "хайп" ва бошқа хабарлар  0 22:20Молиявий ва бошқарув инқирози: "Интер" хўжайини қандай қилиб клубни пастга тортмоқда (мутолаа учун)  1 22:15"Интер" Лукаку ўрнига Обамейянгни олиши мумкин  1 21:45Нагельсманн фаолиятини Европанинг супер клубларидан бирида давом эттириши мумкин  3 21:20Евро-2024. Саралашнинг 3та баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 21:11Евро-2024. Шотландия саралаш босқичи баҳсини йирик ғалаба билан бошлади  0 20:45"Бавария" қимматга тушди. Немис гранди истеъфодан сўнг Нагельсманнга қанча тўлаб беради?  4

Луисма Эрнандес: "VAR тизими футболга қанчалик зарурлигини бугунги ўйин кўрсатиб берди" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "VAR тизими футболга қанчалик зарурлигини бугунги ўйин кўрсатиб берди"

Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун кўрсатган ўйинимиздан мамнунман. Жанговор ўйин бўлди, биз "Пахтакор"ни ютишимиз ёки дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди.

Ўйин охирида ҳакамларга ўйинни такроран кўриб таҳлил қилишларини илтимос қилдим. Чунки айрим вазиятларда ҳакамлар "Пахтакор"га ён босгандек кўринди. Биз биламиз, бу жамоага ҳакамлар ёрдами зарур эмас. Бугунги ўйин ҳам VAR тизими футболда қанчалик муҳимлигини кўрсатиб берди.

Голгача ҳам, голдан кейин ҳам жамоамиз шиддатли ўйин намойиш қилди. Биз бугун "Пахтакор" майдонига тарихий ғалабани қўлга киритиш учун келгандик. Рақибда ҳам имкониятлар бўлди. Баҳсли вазиятда гол урилди, лекин биз жамоамиз кўрсатган ўйиндан хурсандмиз.

Футболчиларимиз учрашув давомида рақибга нисбатан кескин ўйнагани йўқ. Аксинча биз шиддаткор ўйин намойиш қилдик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика