UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

Луисма Эрнандес: "Футбол чемпион бўлишини хоҳлайман" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Футбол чемпион бўлишини хоҳлайман"

"Металлург" - "Навбаҳор" ўйинидан (0:1) сўнг мезбон жамоа устози Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Бугун ўз майдонимизда ўтказган охирги учрашувимиз эди. Шу боис бугун ғалаба қозониб, муваффақиятимизни Бекобод аҳлига совға қилмоқчи эдик. Афсуски, охир-оқибат имкониятни бой бердик. Шунга қарамай, иккала бўлимда ҳам шогирдларим юқори даражада ўйин намойиш этди. 

— Ёмғирли об-ҳаво ўйинга таъсир ўтказдими?

— Албатта, ёмғир учрашувга таъсир ўтказмай қолмади. Бу майдон ҳолатида ҳам сезилди. Шунга қарамай, биз 6-7 та голли вазиятлар яратдик. Учрашув охиригача курашиб, марказ ва қанотлар орқали комбинациялар ҳосил қилишга ҳаракат қилдик. Шогирдларим ўзининг бор имкониятини ишга солди деб ўйлайман. 

— Бугунги баҳсда иштирок эта олмаган Худойшукур Сатторовнинг ўрни билиндими?

— Жамоадаги ҳар бир ўйинчининг ўрни бор. Улар ҳар бир ғалабага ўз ҳиссасини қўшмоқда. Сатторов, Тошқўзиев ва бошқа йўқотишлар бўлмаганида бундан ҳам яхшироқ ўйин намойиш эта олардик. Бироқ бугун мавжуд имкониятлардан максимал фойдаланишга ҳаракат қилдик. Афсуски, рақиб жамоа яратган имкониятдан сўнг ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. 

— Қайси жамоани чемпионликка ҳақли деб ҳисоблайсиз?

— Ҳозирда ғолиблик учун курашаётган уч клуб ҳам чемпионликка лойиқ. Лекин "Насаф" ўз уйида мағлуб бўлганини эшитиб, бироз ҳайрон бўлдим. Қайси жамоа чемпион бўлишини эмас, футбол чемпион бўлишини хоҳлайман. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика