UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  0 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  1 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  14 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  7 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  0 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  1 09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  4 09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  31 08:33Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди  3 08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0 07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  1 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  7

Луисма Эрнандес: "Хорижий йиғин? Ҳозирча бизга тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Хорижий йиғин? Ҳозирча бизга тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ"

"Металлург" – "Динамо" (1:1) жамоалари ўртасидаги назорат учрашувидан кейин бош мураббий Луисма Эрнандеснинг фикрлари билан қизиқдик.

"Аввало, шу нарсани айтиб ўтишим керак, биз бу йил ҳисобидан табиий майдондаги иккинчи назорат ўйинида қатнашдик. Кеча мазкур стадионга келиб, машғулот ўтказиб кетгандик. Бекободда эса асосан залда шуғуллангандик ҳамда тренажёр залида футболчиларга юкламалар бердик.

Умуман олганда, шогирдларимнинг хатти-ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Биринчи навбатда, майдоннинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ўйинни жароҳатларсиз якунлаб олганимиз ютуғимиз бўлди. Худойшукурнинг иккинчи қаватда тўп учун курашда бироз лат еганини ҳисобга олмаганда, ҳаммаси яхши. 



Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, назорат учрашувида натижа муҳим эмас. Биз иккита таймда турли таркибларни кўриб олдик. Биринчи таймда асосий жамоа ўзаги катта ташаббусга эришди. Иккинчи таймда эса ёшларни ҳамда жамоа кўригига келган янги ўйинчиларни кузатдик. 

Битта ўйин билан якуний хулоса чиқариш қийин. Камида икки ҳафта давомида таркибга қўшиб олишимиз мумкин бўлган футболчиларни синовдан ўтказамиз. Зеро, уларга ҳам имкониятларини намойиш этиш учун вақт беришимиз лозим. Бир қатор ўртоқлик ўйинлари учун спарринг-рақиблар билан келишиб қўйганмиз. Шундан кейингина хулоса билдириш ўринли, деб ўйлайман", – деди испаниялик мураббий.

- Майдон ҳолати ёмон. Бу жамоага қийинчилик туғдирмаяптими? Хорижий йиғин масаласи ҳам сўроқ остида. Мураббий бундай ҳолатда жамоани кўнгилдагидек тайёрлай оладими?

- Умуман олганда, Ўзбекистоннинг барча жамоаларида майдон сифатини қониқарли даражада сақлаш бўйича муаммолар бор. Албатта, майдон сифатини ҳар доим яхши ҳолатда ушлаш учун етарлича техник ходимлар бўлиши лозим. Хорижий йиғинга келадиган бўлсак, ҳозирча клуб бизга тақдим этган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика