UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  3 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

Луисма Эрнандес: "Ёшлар билан ишлаш ҳар доим натижа беради" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Ёшлар билан ишлаш ҳар доим натижа беради"

Coca-Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Металлург" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди

Ўйин ҳақида

- Ҳаяжонга бой ўйин бўлди. Қийин ўйин ўтказдик. Мақсад ғалаба эди, албатта меҳмонлар ҳам очко қўлга киритиш учун ҳаракат қилишди. Биз тўп билан ишлашда устунликка эга эдик ва бу якунда бизга ғалаба келтирди. Бугунги ғалаба билан жамоамиз аъзоларини табриклайман. Бугун бир ҳафта давомида олиб борган машғулотларимиз самараси кўринди. Ёшлар билан ўйнаш ҳар доим натижа беради.

"Нефтчи" иккинчи даврада яхши ўйин намойиш этмоқда, бу билан уларни табрикласа бўлади. Бизнинг жамоадан бу клубга ўтган футболчилар ҳам бор, уларни ҳам чин дилдан табриклайман. Ҳозирги кунда жамоани навбатдаги мавсумга тайёрлаяпмиз. Кейинги мавсум ҳам янада қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

- Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўйиндан сўнг ёшларга имкон беришни айтгандингиз. Ротация бўйича тушунтириш бера оласизми?

- Охирги машғулотлар давомида Алиқулов жароҳат олганди. Шу сабаб бугун биз Иброҳимовни асосий таркибда туширдик. Бундан ташқари кўрган бўлсангиз, охирги дақиқаларда Шаҳзоджон Неъматжоновни ҳам майдонга туширдик. Раҳбарият олдиндаги ҳар бир ўйинда ғалаба учун вазифа қўйган. Шу сабабдан ҳам ҳозирча таваккалга қўл урмаяпмиз. Навбати билан ёш футболчиларни майдонга тушираяпмиз.

- Жамоа бугун ғалаба қозонган бўлса ҳам ўйиндан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта, Бектемир Абдуманноновнинг ўйинидан мамнунман. Гол урган футболчи эътиборга тушади, аммо голгача бошқа футболчилар ҳам меҳнат қилишади. Жамоамизнинг барча футболчилари бугун яхши ўйин намойиш этишди ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшишди. Бугун ҳимоя чизиғимиз вакиллари кўрсатган ўйиндан ҳам мамнунман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика