"Локомотив" бу мавсум "Joma"нинг янги дизайндаги либосларидан фойдаланади
26 янв 2018 14:12
Янгиликлар
"Локомотив" бу мавсум "Joma"нинг янги дизайндаги либосларидан фойдаланади
Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси 2018 йилги мавсумда ҳам Испаниянинг "Joma" бренди либосларидан фойдаланади.
Анча вақтдан буён жамоамиз билан ҳамкорлик қилиб келаётган Joma янги мавсум учун ўтган йиллардагидан буткул фарқ қиладиган дизайн асосида формалар тайёрламоқда. Жамоамизнинг махсус буюртмаси асосида яратилган янги мавсум либослари яқин вақт ичида тақдим этилади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” ПФК айни пайтда юртимизда катта нуфуз ва обрўга эга бўлган компаниялардан бири билан ҳомийлик шартномаси юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Ҳал қилувчи паллага кирган мазкур музокаралар якунига етгач “Локомотив” профессионал футбол клубининг либосларидан янги титул ҳомийнинг логотипи ҳам ўрин олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар