"Ливерпуль" хўжайинлари Клоппга ишонмоқда
09 мар 2021 10:23
Янгиликлар
"Ливерпуль" хўжайинлари Клоппга ишонмоқда
"Ливерпуль"га эгалик қиладиган Fenway Sports Group компанияси вакиллари жамоа бош мураббийи Юрген Клоппга ишончни сақлаб туришибди.
"Ливерпуль" 7 мартда Англия чемпионати доирасида "Фулхэм" (0:1)га имкониятни бой берди. Жамоа клуб рекордини ўрнатган ҳолда ўз уйида кетма-кет 6та мағлубиятни қабул қилиб олди.
Шунга қарамай клуб хўжайинлари немис мутахассисига ишончни сақлаб турибди. Fenway Sports Group у инқирозни енгиб, "қизиллар"ни янги ютуқларга етаклай олишига шубҳа қилмаяпти.
"Ливерпуль" Англия чемпионатида 28та ўйиндан сўнг 43 очко эгаллаган ҳолда жадвалда 8-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар