

"Ливерпуль" ва Мадриднинг "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйинни Бьорн Кёйперс бошчилигидаги нидерландиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, илк ўйинда испанлар инглизларни 3:1 ҳисобида таслим этишган эди.
"Боруссия" (Дортмунд) - "Манчестер Сити" ўйинида эса испан ҳакамлари ишлайди. Бош рефери - Карлос дель Серро Гранде. Илк ўйин "Сити"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Икки жавоб ўйини ҳам 14 апрель куни бўлиб ўтади.



