UZ

Сўнгги янгиликлар

02:09Лига 1. "Ренн" "Монако"ни, "Ланс" "Бордо"ни битта тўп фарқи билан мағлубиятга учратди  1 02:03Ла Лига. Аспаснинг дубли "Сельта"га "Валенсия" устидан ғалаба келтирди ва бошқа натижалар  0 01:54ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин  12 01:52АПЛ. Захирадан майдонга туширилган Нкетиа "Арсенал"га ғалаба олиб келди  10 01:42А Серия. "Рома" иштирокидаги ўйинда ҳисоб очилмади   1 01:25"Интер" Асамоадан қутулмоқчи   0 00:55"Барселона" ўз футболчисини "Альмерия"га ижарага берди   0 00:34МЮ 6 йил ичида илк бор АПЛни мағлубият билан бошлади   3 00:09"Барселона" Гризманнинг голи эвазига "Эльче"ни мағлубиятга учратиб, 43-марта Гампер Кубогини қўлга киритди   7 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:49Беллингем – Бундеслигадаги энг ёш ассистент, у 17 ёшда!   4 23:30Бундеслига. Дортмунднинг "Боруссия"си "Боруссия М"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, Холанддан дубль   4 23:27АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди  128 23:24АПЛ. "Арсенал" – "Вест Хэм". Таркиблар эълон қилинди   12 23:18А Серия. "Верона" – "Рома". Таркиблар маълум   0

Ла Лига. "Реал" ғалаба қозонди ва "Барселона"га етиб олди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал" ғалаба қозонди ва "Барселона"га етиб олди

Испания Ла Лигасининг 31-тури доирасида "Реал" - "Мальорка" учрашуви якунланди.


"Реал" - "Мальорка" 2:0

Голлар: 1:0 – 19 Винисиус Жуниор, 2:0 – 56 Рамос.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 83), Модрич (Асенсио, 71), Бэйл (Иско, 71), Вальверде, Азар (Кроос, 62), Бензема (Мариано Диас, 83).

"Мальорка" – Рейна, Вальент (Гамес, 61), Раильо, Седлар, Баба (Ромеро, 83), Кубо, Фебас (Севилья, 61), Дани Родригес, Посо, Лаго Джуниор (Салибур, 70), Будимир (Эрнандес, 61).

Огоҳлантиришлар: Будимир (8), Рамос (35), Модрич (46), Менди (80), Кроос (87).


ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ ЖАДВАЛИ


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+4. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. "Реал" қимматли уч очкони қўлга киритди ва "Барселона"га етиб олди.

90. Ҳакам иккинчи бўлим учун 4 дақиқа қўшиб берди. 

87. Кроос Кубога қарши ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

83. "Мальорка"да ҳам ўзгариш. Баба ўрнига Ромеро майдонга тушди. 

83. Винисиус ва Бензема майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига учрашувни Мариано Диас ва Брахим Диас давом эттиради. 

80. Менди сариқ карточка ишлаб олди. 

76. Ўйин давом этади.

75. Ҳакам томоқларни хўллаб олиш учун 1 дақиқалик танаффус эълон қилди. 

71. Модрич ва Бэйл майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Иско ва Марко Асенсио майдонда ҳаракат қилмоқда.  

70 Лаго Жуниор ўрнига Вакалибелье майдонга тушди. 

66. "Реал" олдинга боришда давом этмоқда 

61. "Мальорка"да учта ўзгариш. Велент, Фебас, Будимир майдонни тарк этмоқда. Уларнинг ўрнига мос равишда Гамес, Севилья ва Эрнандес учрашувни давом эттиради. 

61. Азар ўрнига Тони Кроос майдонга тушди. Бельгиялик футболчи кўринишидан 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас. Аммо у ўзига келмоқда. Бу яхши. 

59. Будимир ҳисобни қисқартиришга яқин келганди. Лекин Куртуа ишончли ўйин намойиш этди. 

56. ГООООЛ!!! Серхио Рамос жарима зарбасидан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирмоқда! Ҳимоячи чамаси 20 метрлардан берилган зарба билан ҳисобни оширди!

50. "Мальорка"нинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. 

48. Посонинг берган зарбаси Куртуанинг қўлига бориб тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС!


45+2. Меҳмонларда бурчак тўпи юзага келганди. Бироқ, жамоа бундан фойдалана олмади. 

45. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

44. "Мальорка" олдинга бормоқда.

39. Бэйлнинг етказиб берган тўпидан сўнг Бензема ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди. 

36. Рамос Будимирга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Сариқ карточка!

31. Давом этамиз. 

30. Ҳакам ватербрек эълон қилди. 1 дақиқалик танаффус. 

28. Тўп назорати мезбонларга ўтган. 

24. Хавфли вазияттттт! Винисиусда иккинчи голни киритиш имконияти бўлганди. Лекин тўп рақиб дарвозаси тўсинига тегди.

21. Меҳмонлар мураббийига сариқ карточка кўрсатилди. Эътироз билдиргани учун.

19. ГООООЛ! Винисиус ҳисобни очмоқда. 25-рақамли футболчи ўнг оёғи билан зарба йўллаб, ҳисобни очмоқда.

16. "Реал" олдинга ўтмоқда. Аммо "Мальорка" осонликча таслим бўлмоқчи эмас.

11. Энди "Мальорка" қарши ҳужум билан жавоб берди. Бабанинг зарбасини Куртуа бартараф этди. 

9. Будимир Варанга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

7. Хавфли вазият! "Реал" олдинга ўтди. Бенземанинг зарбасини Рейна қайтариб қолди. Сейв! 

4. Тўп назорати бироз меҳмонлар томонда. 

1.УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ўйинни мадрикликлар бошлаб беришди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. "Реал" ҳамда "Мальорка" жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. 

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 19', Серхио Рамос - 56'

Примера Дивизион . 31-тур

25/06/2020, 01:00

0
:
2
Тугади

Мальорка

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Mario Melero

45'
90'
19'  Винисиус Жуниор
19'  Лука Модрич
35'  Серхио Рамос
46'  Лука Модрич
56'  Серхио Рамос
62'  Эден Азар (Тони Кроос)
71'  Лука Модрич (Иcкo)
71'  Гарет Бэйл (Марко Асенсио)
80'  Ферлан Менди
83'  Винисиус Жуниор (Мариано Диас)
83'  Карим Бензема (Браим Диас)
87'  Тони Кроос
8'  Анте Будимир
21'  Хиско Кампос
61'  Мартин Вальент (Фран Гамес)
61'  Алейш Фебас (Сальва Севилья)
61'  Анте Будимир (Хуан Эрнандес)
70'  Лаго Джуниор (Яннис Салибур)
83'  Идриссу Баба (Лука Ромеро)

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+21   
25 июн 02:59:45
Ramel
Real barsaga etib oldi emiw durak. Real 1 chi o'ringa kutarildi deb quy
+20   
25 июн 02:54:00
Sardor RMA
Qirol òz òrniga qaytdi
+19   
25 июн 02:59:38
AlisherYuventus
Barsadan o'tib ketdi Real to'g'irlab qo'yinglar
+18   
25 июн 03:06:29
Музаффар Махмудов
Хаммани табриклайман. Барсачи админдан ташкари, албатта
+13   
25 июн 03:06:29
Imronbek2020
Adminlargaxam qiyin barsaga yetib oldi deb yozibti sarlavxani aslida real birinchi o'ringa qaytdi deyiw kerak edi
+12   
25 июн 01:49:28
Khadji_10
Azarning o'yini ochilyapdi sekin sekin
+11   
25 июн 01:21:55
Реал Мадрид СR7
Олга Реал копрок гол кутиб коламиз
+10   
25 июн 02:56:31
Rakuten
Qanaqa Virjil van Deyk? Ramos hamon NOMER 1 himoyachi ekan. Reaksiya ham, golni sezish, himoya, hammasiga bemalol javob beryapti. Faqat juda iplos himoyachiligini hisobga olmasa Ramos haqiqiy afsona.
PS. Men Ramosga paxta qo'yayotganim yo'q, lekin tan olaman, Ramosning formasi joyida ekan. Barselona muhlisi. Kuchlisi g'alaba qozonsin La Ligada!
+9   
25 июн 03:09:19
Музаффар Махмудов
Rakuten фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sharhlovchi juda alg'ov-dalg'ov gapirdi. Katta ekranda ko'rib o'tiribdiyu, lekin Malyorka hujumida to'p Ramosga tegdi emish, men bu yoqda to'p Kurtuaga tekkandir deb tahmin qilgandim. Bu birinchi xatosi. Ikkinchi ko'zga yaqqol tashlangani kimgadir sariq kartochka beraman deb ketyapti, lekin u VARga qaragani deb turibdi. Uchinchisini xatocha desam to'g'ri bo'ladi, sariq kartochkani Malyorka murabbiylar shtabidagi kimgadir ko'rsatdi, lekin murabbiyga deyapti. Balki tanqidim noo'rindir, ehtimol, hayajon yoki charchoqdir unda, lekin, sifat jihatdan olsak, sharh unchalik yoqmadi menga.
Уни-буни куйинг, хисоб ёкдими ахир?
+9   
25 июн 02:15:57
ŞʊռռɑԵ
Тушунмадим Рамос нима килди хозир))
+8   
25 июн 03:09:58
Реал Мадрид СR7
Админ холис булинг. Реал 1чи уринга кайтди
+8   
25 июн 01:37:13
Fkneftchi
manimcha zaxira imkoniyatlari eng kuchli klub real madrid bolsa kere bir xil tarkib deyarli yoq eksperimental tarkib madrid klubida xar òyinda deyarli
+5   
25 июн 03:06:29
DILSHODXO'JA TO'XTAXOJAYEV
Saralavxani qara Barcelonaga yetvoldimish. Barcelona bn birga qoshhokimlik qilshda davom etadi dsa yokida Yana 1ch ornga qayti dsa nma boladi. Sal yelkani tepasidi dumaloni ishlatila e
+4   
25 июн 03:06:29
Imronbek2020
Adminlargaxam qiyin barsaga yetib oldi deb yozibti sarlavxani aslida real birinchi o'ringa qaytdi deyiw kerak edi
+4   
25 июн 02:16:29
football4fans
Ramos daxshat!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика