"Кристал Пэлас" "Ливерпул"нинг Сарр бўйича 50 млн фунтлик таклифини рад этди

Sherzod Nurmatov
27 авг 2026, 14:55
"Кристал Пэлас" вингер Исмаила Сарр бўйича "Ливерпуль" юборган таклифни қабул қилмади.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Мерсисайдликлар "Брайтон" билан Янкуба Минте бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунлангач, 28 ёшли сенегаллик вариантига ўтишган эди.

"Ливерпуль" Сарр учун 50 млн фунт таклиф қилди. Бироқ "Кристал Пэлас" бу таклифга рад жавобини берди. Бунгача "бургутлар" футболчи бўйича "Галатасарой"нинг иккита таклифини ҳам қайтарган эди. Лондон клуби вингерни жамоада сақлаб қолмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›