

Мадрид клуби вакиллари 49 ёшли италиялик мутахассис билан боғланишган. "Sky Sports" нашрининг хабарига кўра, Конте "Реал"ни бошқаришга тайёр.
Аввалроқ, ёзда ҳам "қироллик клуби" Контега таклиф билан чиққан эди. Лекин, Антонио мураббийлик соҳасида бироз танаффус олишни истагани боис таклифга рад жавобини берган.



