ЖЧ-2026нинг Франция — Марокаш ва Испания — Бельгия учрашувларига ҳакамлар тайинланди

8 июл 2026, 09:05
Жаҳон чемпионати 2026 йилги мавсумининг 1/4 финалидан ўрин олган Франция — Марокаш ва Испания — Бельгия баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Бу ҳақда ФИФА Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Франция — Марокаш: бош ҳакам — Факундо Тельо, ёрдамчилар — Хуан Пабло Белатти, Габриэль Чаде, тўртинчи ҳакам — Дарио Эррера, захира ҳаками — Кристиан Наварро (барчаси — Аргентина).

Испания — Бельгия: бош ҳакам — Майкл Оливер, ёрдамчилар — Стюарт Бёрт, Джеймс Мейнворинг (барчаси — Англия), тўртинчи ҳакам — Рамон Абатти, захира ҳаками — Рафаэл да Силва Алвес (иккаласи — Бразилия).

Франция ва Марокаш терма жамоалари пайшанба, 10 июль куни ўзаро тўқнаш келишади. Ўйин соат 01:00 да Тошкент вақти билан бошланади. Испания ва Бельгия миллий жамоалари эса жума, 10 июль куни майдонга тушишади. Учрашув старти Тошкент вақти билан тунги соат 22:00 га тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA.com