ЖЧ-2026да яна бир рекорд қайд этилди

8 июл 2026, 09:30
Жаҳон чемпионати 2026 йилги мавсумининг 1/8 финалидан ўрин олган Швейцария — Колумбия учрашуви асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланган турнирдаги саккизинчи баҳс бўлди

Бу жаҳон чемпионатлари тарихида битта турнирда қайд этилган энг кўп гол урилмаган дуранглар (0:0) рекордидир.

Бунга қадар 1982, 2006, 2010, 2014 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатларида асосий вақтда еттитадан ўйин 0:0 ҳисобида якунланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com