

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
17 ёшли футболчи турнирнинг энг ёш иштирокчисига айланди ва Мексика терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири бўлди. Мексикаликлар 1/8 финалгача етиб бориб, унда Англияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Манба берган маълумотларга кўра, "Ливерпуль" эҳтимолий трансфер шартлари ва футболчининг позициясини билиш учун унинг вакиллари билан аллақачон алоқага чиққан. Шу билан бирга, музокаралар ҳали дастлабки босқичда ва келишувгача ҳали анча бор.
Яқинда Мора "Тихуана" билан шартномасини 2029 йилгача узайтирди. Келишувда унинг келажакда Европа клубига ўтишини осонлаштирадиган банд кўзда тутилган. ФИФА қоидаларига кўра, ярим ҳимоячи хориж жамоасига фақат 18 ёшга тўлганидан кейин — 2026 йилнинг октябрь ойида қўшила олади.
Мексикалик иқтидорга, шунингдек, "Реал", "Барселона", "Манчестер Сити", "Челси" ва "Арсенал" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.



