UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  5 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  0 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  8 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   12

Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз" Янгиликлар

Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Хорватияга қарши ўйиндан сўнг (2:0) Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Константино Вапораки сайтимизга интервью берди.

"Хорватияга қарши чиндан қийин ўйин ўтказдик. Хорватия сўнгги йилларда катта ўсишга эришди. Уларда етук ўйинчилар бор, бироқ биз ўз вазифамизни аъло даражада бажардик. Ҳисобда олдинда бўлсак, ўзимизни янада қулайроқ ҳис қиламиз ва бу ўйинни назорат қилишимизга замин яратади. Натижали адолатли бўлди.

Биз бошқа ўйинларга эътибор бермаймиз, фақатгина ўзимизга диққатимизни қаратамиз. Фақатгина рақиб жамоани ўрганиб, таҳлил қиламиз. Албатта, кўпроқ гол уриб, ғалаба қозониш гашти ўзгача, бироқ 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам ёмон эмас. Муҳими, кейинги босқич масаласини ҳал қилдик.

Тўғри, биз сўнгги икки мундиалда финалга қадар етиб бордик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз, балки босчиқма-босқич ҳар бир рақиб устида бош қотирамиз. Авваллари ҳам шундай анъана бўлган. Финалгача ўйинлар кўп, шу боис ҳозирда фақатгина кейинги босқич ҳақида бош қотиришимиз керак", деди Вапораки.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина чорак финалда Қозоғистонга қарши баҳс олиб боради. 

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика