Команнинг "Барселона"га ўтиши истисно этилмаган, аммо "блауграна"ни вингернинг жароҳатлари ва маоши хавотирга солмоқда

Alisher
12 авг 2024, 01:46
Кингсли Коман Нико Уильямснинг ўрнига вариант сифатида кўриб чиқилмоқда.

"Бавария" вингери билан шартнома имзолаш таклифини олган "Барселона" бундай вариантни истисно этмайди. Шу билан бирга, каталонияликларда тез-тез жароҳатлар ва юқори маош сабаб француз футболчиси борасида саволлар мавжуд.

Коман ўтган мавсум Бундеслига доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo