Жиру қачон терма жамоадан кетиши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
23 мар 2019
"Челси" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Молдавияга қарши Евро-2020 саралаш ўйинидан сўнг миллий жамоадан қачон кетиши ҳақида гапирди.

"Евро-2020 мен учун Франция терма жамоаси сафидаги сўнгги турнир бўлади. Миллий жамоанинг асосий ҳужумчиси Килиан Мбаппе бўлади" - деди Жиру.

Молдавия ҳамда Франция ўртасидаги учрашув 4:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Францияликларнинг навбатдаги учрашуви 25 март куни Исландияга қарши бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: RTL France