Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг ёши катта гол муаллифига айланди

Sherzod Nurmatov
24 сен 2022, 12:38
У 35 ёш-у 357 кунлигида Маршнинг 1959 йилги рекордини янгилади.

Оливье Жиру Франция термаси тарихидаги энг ёши катта гол муаллифи бўлди.

"Милан"нинг 35 ёшли футболчиси Миллатлар Лигаси доирасида Австрия билан ўйинда (2:0) гол урди.

У "уч ранглилар"нинг собиқ ҳимоячиси Роже Маршнинг 1959 йилдаги ютуғидан ўзиб кетди – 35 ёш-у 357 кунга қарши 35 ёш-у 287 кун.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta