Женнаро Гаттузо "Реал"дан учралган мағлубиятдан кейин: "Биз тўғри йўлдамиз"

Mirjalol Normatov
12 авг 2018, 13:42
"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Сантьяго Бернабеу" соврини доирасида "Реал"дан (1:3) учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўтган мавсумда "Милан" қувноқ футбол намойиш қилганди, бироқ етарлича очколар қўлга кирита олмаганди. Ҳолат ўзгарди, биз ўйинимизни яхшилаш учун анчагина меҳнат қилдик. Жамоа ўз ярим майдонида тўпни йўқотган ҳолда голлар ўтказиб юборди, буни тўғриласа бўлади.

Умуман олганда, ўйин яхши бўлди. "Милан" яхши ҳолатда. Жамоанинг трансферлар ойнасидаги ишидан кўнглим тўлди. Биз тўғри йўлдамиз. Яқин вақтларда Италия футболининг етакчиларидан бири бўлиб оламиз", - деди Гаттузо.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›