Иван Йосович: "Юқори ўринлар сари интилишда давом этамиз"
25 авг 2020 11:36
Янгиликлар
Иван Йосович: "Юқори ўринлар сари интилишда давом этамиз"
Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Андижон" ўртасидаги учрашувда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.
Мазкур баҳсдан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган қўқонликларнинг сербиялик ҳимоячиси Иван Йосович фикрлари билан ўртоқлашди.
"Андижон" билан оғир ўйин бўлди. Жамоадаги айрим футболчиларда чарчоқ аломатлари борлиги кўриниб турди. Худди шундай ҳолат рақибда ҳам бўлаётгани аниқ. Чунки, ҳар уч кунда ўйин ўтказиш осон эмас, тикланиш қийин кечади. "Андижон" билан ўзимизнинг бу йилдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик деб ўйлайман. Муҳими охирги дақиқаларда характери кўрсата олдик ва ҳисобимизга қимматли уч очкони ёздириб қўйдик. Юқори ўринлар сари интилишда давом этамиз. Ғалаба кайфиятимизни кўтарди. Спортда кайфият ҳам кўп нарсани ҳал қилиб беради",- дейди Иван Йосович.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар