UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  0 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  9 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

Иван Нагаев 24 ёшга тўлди! Янгиликлар

Иван Нагаев 24 ёшга тўлди!

Бугун Ўзбекистон Миллий терма жамоасига номзод ва "Локомотив" клуби ҳужумчиси Иван Нагаев 24 ёшга тўлди.
Ваня 1989 йил Тошкент Вилоятининг Бекобод туманида таваллуд топди. У фаолиятини айнан туғилиб ўсган Бекободнинг "Металлург" клубида бошлади. Шундан сўнг ҳар хил ёшдаги терма жамоаларимиз йиғинига таклиф этилади. 2009 йилдан бошлаб Наманганнинг "Навбаҳор" клуби шарафини ҳимоя қилиб , кейинги йили Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби билан шартнома имзолади. 2010 йилинг иккинчи мавсумни яна "Металлуг" да ўтказган ҳужумчи, устози Аҳмад Убайдуллаев "Динамо" клубини қабул қилиб олгач фаолиятини Самарқандда давом эттирди. Самарқандда ўтган икки мавсумнида Ваня барча муxлислар севимлисига айланиб улгурди. Унинг тезлиги ва ўзига хос ҳаракатлари ҳаммани стадионга бошлар эди. Айнан мана шу вақтда жуда кўпчилик мухлислар айнан мана шу футболчининг ўйинларини кўриш учун стадионга ташриф буюрар эди. Ўтган мавсумларда кенг жамаотчилик фикри билан 2011 ва 2012 йилда "Динамо" клубининг "Йилнинг энг яхши футболчи" дея эътироф этилди. Шундан сўнг фаолиятини Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан боғлаган футболчи икки йиллик шартномага келишди. Ҳозирда ушбу клуб шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Иван ҳар хил ёш тоифасида терма жамоаларга мунтазам чақирилиб келмоқда. 2009 йилда Аҳмаджон Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоасига чақирилган футболчи жаҳон чемпионатида Англия дарвозасини ишғол этди. Шундан сўнг ҳужумчи Олимпия терма жамоамизнинг асосий ҳужумчиларидан бирига айланди ва сўнгги саралаш босқичида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келди. Иван Нагаев айни вақтда мунтазам терма жамоамиз йиғинларига чақирилиб келинаётган ҳужумчилардан бири ҳисобланади.

Биз унга соғлик саломатлик ва келгуси фаолиятида омадлар тилаймиз. Ўзининг орзуси бўлган Ўзбекистон терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этишини тилаймиз.

Яна бир бор туғилган кунинг билан Ваня!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика