

Ванецян АФФга 2018 йил сентябрь ойида президент этиб сайланган эди. Италияга қарши ўйин эса 18 ноябрда бўлиб ўтди.
"Кимдир мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак эди. Мен истеъфога чиқдим ва қўмита аъзолари буни қабул қилишди", - дейди Ванецян.
Ванецян 23 декабрда АФФнинг мажлисида янги президент сайланишини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон Евро-2020 саралашининг сўнгги ўйинида Италиядан 1:9 ҳисобида мағлубиятга учради.



