Италия футболида ғалва авж олмоқда, бу эса "Интер"нинг Б Серияга тушиб кетишига олиб келиши мумкин

27 апр 2026, 08:30
"La Stampa" хабар беришича, Ҳакамлар департаменти раҳбари Жанлуки Рокки "Интер"га "қулай" ҳакамларни тайинлаб беришда ҳам гумон қилинмоқда.

Агар айбловлар тасдиқланса, "Интер" 2024 йилги А Серия чемпионлиги ва Италия Суперкубогидан мосуво қилиниши мумкин. Бундан ташқари, жамоа ҳозирги очколаридан маҳрум қилиниши ёки ҳатто А Сериядан четлатилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Баъзилар бу ғавғони "Ювентус"нинг 2006 йилда Италия элитасидан четлатилишига олиб келган "Кальчополи"воқеаси билан таққосламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Stampa