UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Чемпионлар лигаси. Роналдунинг иккита голи "Реал"га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар  263 00:32Роналду Раулга етиб олди  17 00:05Olamsport: Истомин рейтинги баланд теннисчини мағлуб этди, қизларимиз "Тошкент Опен"да шарманда бўлишди  7 23:27"Бавария" сафарда ПСЖга фақат ютқазган  8 23:05Озарбайжонда эртага тарихий ўйин бўлади  6 22:45"Манчестер Сити" ўз уйида 10та ўйиндан буён ютқазмаяпти  2 22:25"Реал" Дортмундда ҳеч қачон ғалаба қозона олмаган  25 22:05Погбанинг янги соч турмагини кўрдингизми? ФОТО  26 21:49"Милан" Карло Анчелотти ёки Антонио Контени ишга таклиф қилиши мумкин  5 21:21Шота Арвеладзе: "Менга ЎФФдан таклиф бўлгани йўқ"  47 21:20Александр Хомяков: "Пахтакор"да ижрочилар маҳорати юқори"  9 21:14"Эвертон" Неймар билан келиша олмаётган Эдинсон Каванини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 20:59Роббен: "Пуллар гол урмайди"  18 20:57Игорь Шквирин: "Очиқ футбол намойиш этганимизда, кўпроқ гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди"  7 20:54Олий лига. "Машъал" иккинчи даврадаги илк мағлубиятини "Пахтакор"дан қабул қилди  42

14 июн 12:38
Янгиликлар

Голландиянинг қайтиши. Улар қандай қилиб барчанинг бошини айлантириб ташлашди?

Испаниянинг муаммолари иккинчи таймдан олдин бошланганди.
Салвадорда тропик ёмғир бошланганда, Дел Боске ёрдамчиси Тони Гранде мураббийлар ўриндиғига худди сувган тушган мушукдек эди. Бир соат ўтишга улгурмай, Дел Боске ва Гранде ўз футболчиларини овунтиришни бошлашганди.

“Фонте-Нова” трибуналарида мухлислар Диего Коста машғулотда пайдо бўлиши биланоқ “бу-у-у-у-у” бақириқлари билан уни ҳақорат қила бошлашди. Ўйин вақтида бразилияликлар билан бирга ўтирган голландларга хуштакбозлик ёқиб қолди ва Диего Костанинг тўп билан ҳар бир ҳаракати хуштаклар ва бақириқлар остида қолди.

Аввалига испанларнинг тўпни Костага етказиб бериши осон бўлганди ва ҳужумчи ҳам тўп билан жарима майдончасига кира олаётганди. Собиқ бразилияликнинг атрофида Влаар ва Де Врей гирдикапалак эди, улар ўйин бошида зарбаларни қайтариб туришганди, кейинроқ Диего Коста - Де Врей тўқнашувида пенальти юзага келди. 1:1 ҳисобида жамоалар танаффусга йўл олишди.



Жаҳон кубогида ва ниҳоят ҳакамларнинг аралашувисиз ўтган учрашув пайдо бўлди. Ҳакамлар хато қилишмади, лекин унданда ҳаяжонлироқ ишлар бўлди. Диего Костанинг йиқилишида ҳимоячининг яхшигина роли бор эди. Кўпчилик бу пеналтида ноҳақлик бўлди деб ҳисоблашганди, аммо иккинчи таймда ҳаммаси унутилди.

Голдан-голга голландлар кучлироқ бўлиб бораётганга ўхшарди.

Голландлар ақлдан озганди, янги қон билан ажойиб ўйин кўрсатишига ким ҳам шубҳа қилганди. Уларнинг ягона айби, доимо ўша ажойиб темпни ушлаб қолиша олмайди. Евро-2008да ЖЧ финалчилари Италия ва Франсияни додини берганди, чорак финалда эса юкларини кўтариб уйга қайтишган, ЖАРда финалгача чиқишган, Украинада эса ҳатто гуруҳдан чиқа олишмади.



Икки йил олдин Роббен ҳамда ван Персига мос мутахассис Голландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу мураббий ўзининг Амстердам жамоаси билан 20 йил олдин ЧЛ финалида “Милан”ни ер тишлатган. “Барселона” билан икки бора примерани ютган устоз, 2002 йили Голландияни ЖЧга олиб чиқа билмади. АЗнинг ўттиз йиллик тарихида илк бор ван Гал чемпионликни қўлга киритади.  Мураббий “Бавария”ни топ клублар сафига қайтарганидан сўнг, кейинги мавсум жамоани тарк этади. Бу ақлли ва янада ақлли кўриндиган мураббий, жуда ҳам омадлилиги учун шундай кўринади.

Умуман олганда, бу мураббий Роббен ва ван Перси учун.

Биз ЖАРдаги жаҳон чемпионатида йўқ Голландия ўзига керакли темпни ушлаб олса, финалга чиқиш улар учун қийинчилик туғдирмайди. Ван Гал икки йил олдин жамоани янгилади ва жамоа ёшларининг юзи сифатида Кевин Стротманни танлади ва у 22 ёшида жамоа сардори бўлишга улгурди. Бу ҳаракатлар ван Галга мос. Стротман жароҳат олди, аммо у билан бўлган барча ёшлар ҳозир мундиалда.

“Аякс”нинг сўнгги икки мавсумдаги энг яхшиларидан бири Дейли Блинд, икки ажойиб тўп ошириши билан ўйин тақдирини умуман бошқа тарафга буриб юборди.  

Стефан де Врей елкама-елка курашларда кўп ғалаба қозонади ва голни ҳам ҳудди шу тарзда урди.



Ўнг қанотда Янмат Хорди Албани шошилтириб қўяди, ўз жамоадошидан тўпни қабул қилаётган Касиляс 72-дақиқада катта хатога йўл қўяди.

Яспер Силессен ҳисоб 0:1 бўлиб турганида Давид Силванинг айёрона зарбасини қайтаришга муваффақ бўлади.

Ўйинда 36 фоиз тўпга эгалик қилган Голландия терма жамоаси Европа чемпионларини 5:1 ҳисобида янчиб ташлашади. Энди тўпга эгалик қилиш борасидаги фикр мулоҳазалар бошқа тарафга ўзгариши аниқ. Голландлар ҳар доим ҳам бундай рухда бўлишмайди, аммо уларнинг жаҳлини чиқарсангиз атрофидаги барчани ютиб юборади. Голландлар доим ҳам бундай руҳда бўлишмайди, шунинг учун ҳам уларни кўриб зерикмайсиз.

Ван Перси ЖЧдан кейин “Манчестер Юнайтед”да қайси мураббий билан ишлаши ҳақида ҳозир эслашнинг ҳам кераги йўқ.


sports.ru сайтидан Жасур Асланов таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда! "Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!
Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари...  246
ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо... ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо...
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Ўзбекистон...  194
"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  352
Ўзбекистон U-16 - Саудия Арабистони U-16  0:1. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишолмади Ўзбекистон U-16 - Саудия Арабистони U-16 0:1. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишолмади
Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига...  124
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: