Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди

Khoja
10 дек 2025
Sky Sports хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек "Бавария" ёки "Реал"га ўтишга умид қилмоқда.

Германиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга даъвогарлар орасида "Барселона" ҳам бор, бироқ каталонияликлар учун асосий устувор вазифа — ҳужумчи сотиб олиш.

Шлоттербек ва «Боруссия» ўртасидаги амалдаги келишув 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Дортмундликлар ҳимоячига 2030 йилгача мўлжалланган, яхшиланган шартлар асосидаги янги шартнома таклиф қилишди. Бу уни клубнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантиради.


KhojaМуаллиф
Манба: skysport