UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Варди энг яхшиси!  0 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  4 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

Футзал. Тошкент вилояти терма жамоаси Ўзбекистон чемпиони! Янгиликлар

Футзал. Тошкент вилояти терма жамоаси Ўзбекистон чемпиони!

Фарғонада футзал бўйича 2004 йилда туғилган болалардан иборат БЎСМ ва ИБЎСМ жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

7та жамоа иккита гуруҳга ажратилган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳларида пешқадам бўлган Фарғона ва Тошкент вилояти терма жамоаси якунда финал йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Голларга бой, қизиқарли кечган финалда Тошкент вилояти терма жамоаси мезбонларга ҳеч қандай имконият қолдирмай 3:7 ҳисобида ғалаба қозонди. Айтиш керак, Тошкент вилояти терма жамоаси мазкур ёш тоифасида кетма-кет учинчи бор финалга чиқиб, иккинчи марта ғалаба қозонмоқда. Терма жамоа асосини Қибрай туманида жойлашган Алишер Иброҳимов раҳбарлик қилаётган БЎСМ тарбияланувчилари ташкил қилади. Сўнгги йилларда олиб борилаётган ишларнинг самараси ўлароқ ушбу БЎСМнинг аксар тарбияланувчилари спортнинг бошқа йўналишларида ҳам Тошкент вилояти терма жамоаси сафидан ўрин олиб келмоқда. Хусусан, Фарғонада чемпион бўлган таркибдан ҳам БЎСМнинг 8 нафар тарбияланувчиси жой олган.

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
1-тур

Сирдарё – Фарғона – 3:7
Хоразм – Андижон – 3:3
Жиззах – Навоий – 5:4

2-тур
Фарғона – Андижон – 9:0
Сирдарё – Хоразм – 5:3
Тошкент вилояти – Жиззах – 9:4

3-тур
Хоразм – Фарғона – 4:8
Андижон – Сирдарё – 4:1
Навоий – Тошкент вилояти – 5:8

Ярим финал
Фарғона – Жиззах – 9:3
Тошкент вилояти – Андижон – 11:3

Финал
ФАРҒОНА – ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ – 3:7



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика