UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  10 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

Футзал. Тошкент вилояти терма жамоаси Ўзбекистон чемпиони! Янгиликлар

Футзал. Тошкент вилояти терма жамоаси Ўзбекистон чемпиони!

Фарғонада футзал бўйича 2004 йилда туғилган болалардан иборат БЎСМ ва ИБЎСМ жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

7та жамоа иккита гуруҳга ажратилган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳларида пешқадам бўлган Фарғона ва Тошкент вилояти терма жамоаси якунда финал йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Голларга бой, қизиқарли кечган финалда Тошкент вилояти терма жамоаси мезбонларга ҳеч қандай имконият қолдирмай 3:7 ҳисобида ғалаба қозонди. Айтиш керак, Тошкент вилояти терма жамоаси мазкур ёш тоифасида кетма-кет учинчи бор финалга чиқиб, иккинчи марта ғалаба қозонмоқда. Терма жамоа асосини Қибрай туманида жойлашган Алишер Иброҳимов раҳбарлик қилаётган БЎСМ тарбияланувчилари ташкил қилади. Сўнгги йилларда олиб борилаётган ишларнинг самараси ўлароқ ушбу БЎСМнинг аксар тарбияланувчилари спортнинг бошқа йўналишларида ҳам Тошкент вилояти терма жамоаси сафидан ўрин олиб келмоқда. Хусусан, Фарғонада чемпион бўлган таркибдан ҳам БЎСМнинг 8 нафар тарбияланувчиси жой олган.

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
1-тур

Сирдарё – Фарғона – 3:7
Хоразм – Андижон – 3:3
Жиззах – Навоий – 5:4

2-тур
Фарғона – Андижон – 9:0
Сирдарё – Хоразм – 5:3
Тошкент вилояти – Жиззах – 9:4

3-тур
Хоразм – Фарғона – 4:8
Андижон – Сирдарё – 4:1
Навоий – Тошкент вилояти – 5:8

Ярим финал
Фарғона – Жиззах – 9:3
Тошкент вилояти – Андижон – 11:3

Финал
ФАРҒОНА – ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ – 3:7



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика