

“Рақиб жамоада шундай ишларга қодир Криштианудек футболчи бўлганидан кейин бундай ҳолатлар бўлиб туради, лекин мен жамоа ўйинидан мамнунман. Биз ҳисобни тенглаштириб олиб олдинга муҳим қадам ташладик. Жамоа нима бўлишидан қатъий назар курашда давом этди. Диего Коста ҳам ҳудди жамоа сингари жуда яхши ўйнади”, —деди Йерро.


