

18 ёшли ўйинчи ва унинг оиласи аъзолари, жумладан ота-онаси, ака-укаси ва опа-сингиллари аъзолик чипталарини олишди.
Шу билан бирга Фати 24 январда бўлиб ўтадиган "Барса" президентлиги учун сайловларда иштирок эта олмайди, сабаби овоз бериш учун камида бир йил сосьо бўлиш керак.

*сосьос - клуб аъзолари. Клубнинг асосий бошқарувини директорлар кенгаши бажаради, аммо сосьослар клуб ҳаётида бевосита иштирок этишади. Бу расмий рўйхатдан ўтган ва тегишли ҳужжатларга эга клуб аъзолари. Уларнинг ўз вазифалари бор, масалан - йиллик тўловлар.



