

Голларга бой ўтган учрашувда ОКМК 4:2 ҳисобидаги ғалабани ўзиники қилди. Шу тариқа Миржалол Қосимов ОКМК бошқарувига келганидан буён илк бор "Пахтакор"ни таслим қилди. Жамоа чемпионат доирасида эса 7 йилдан сўнг "шерлар"ни мағлуб этди. Бу ишни улар сўнгги маротаба 2017 йилги мавсумнинг биринчи даврасида уддасидан чиққанди.




