Европа лигаси. "Иртиш" кейинги босқичда!
11 июл 2013 20:16
Янгиликлар
Европа лигаси. "Иртиш" кейинги босқичда!
Икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган "Иртиш" Болгариянинг "Левски" клубини жавоб ўйинида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўтган ҳафта бўлиб ўтган ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди.
Бугунги баҳсдаги ҳисобни ҳамюртимиз Камолиддин Мурзоев очди. Орадан кўп ўтмай Улуғбек Бақоев пенальтидан гол урди - 2:0. Учрашув айнан мана шу ҳисоб билан тугади ва "Иртиш" 2-саралаш босқичига йўл олди.
2-саралаш босқичида "Иртиш" Босния ва Герцеговинанинг "Широки Бриег" клуби билан ўйнайди. Ўйинда 18 ва 25 июль кунлари бўлиб ўтади.
"Иртиш" Павлодар Қозоғистон – "Левски" Болгария 2:0 (2:0, 0:0)
11 июль, «Марказий» стадион
Голлар: 1:0 – 6 Мурзоев, 2:0 – 13, пенальти Бақоев.
Иртиш Павлодар – Котляр, Куцера, Кулибали, Чернишов, Говедарица (Чичулин, 58), Шомко, Юрин (Шабалин, 73), Мухуддинов, Камолиддин Мурзоев (Аяганов, 90), Иванов, Улуғбек Бақоев.
Левски – Илиев, Везалов, Старокин, Мюлдер, Ангелов, Мендес Родригес, Рамон (Велев, 46), Димов, Брю, Жоау Силва (Базиле, 46), Криштовау.
Огоҳлантиришлар: Говедарица (21), Котляр (31), Мухуддинов (35), Иванов (64), Бақоев (67), Мюлдер (72), Илиев (74), Шабалин (78).
Четлатиш: Димов (12).
Бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да "Актобе" - "Гандзасар" (Арманистон) учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг дастлабки учрашувида "Актобе" сафарда 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Ушбу жуфтлик ғолиби кейинги босқичда Норвегиянинг "Ходд" клуби билан куч синашади.
championat.asia
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар