UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24АПЛ. "Манчестер Юнайтед" расман 2-ўринни қўлга киритди  2 02:15АПЛ. Марказий ўйинда "Челси" ғалабага эришди ва 3-ўринга кўтарилди  42 01:27А Серия. "Лацио" ўз майдонида "Торино"ни енга олмади  0 01:22Қозоғистон. "Актобе" "Қайрат"га ютқазди, Сергеев 60 дақиқа ўйнади  3 00:56АПЛ. "Манчестер Сити"га қарши баҳсда "Брайтон"дан супер камбэк!  10 00:55ОФК Кубоги-2021. "Насаф"нинг тикланиш машғулоти қувноқ кайфиятда ўтди ГАЛЕРЕЯ  4 00:20АПЛ. "Лидс" "Саутгемптон" майдонида ишончли ғалабага эришди  1 00:02"Бунёдкор" ўз майдонида "Навбаҳор" билан нурсиз дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 23:53АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида дуранг ўйнади  27 23:35"Саутгемптон" Уолкотт билан тўлақонли шартнома имзолади  0 23:19АПЛ. "Челси" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  9 23:17"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:50"Манчестер Юнайтед" Триппьерни АПЛга қайтармоқчи  3 22:48Шуҳрат Мақсудов: "Мағлубиятга тенг дуранг бўлди"  8 22:34Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди"  15

Етакчи ўзгарди: А Серия 22-тур якунлари Янгиликлар

Етакчи ўзгарди: А Серия 22-тур якунлари

13-15 февраль кунлари Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Наполи" кутилмаганда "Ювентус"ни таслим этди

"Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо ҳам мажозий маънода, ҳам ростманасига вулқон ичра яшамоқда. Анчадан буён миш-мишлар уни Неаполдан кетишига ишора қилмоқда. "Наполи" кадрлар билан боғлиқ жиддий муаммога дуч келди, яхши ҳамки Максимович асосий таркибга қайтди. "Ювентус" рақибнинг марказда муаммолари етарли эканини тушуниб турар ва айнан ўша ерга босим ўтказишга ҳаракат қиларди. Бироқ футболчиларга аниқлик етишмасди. "Наполи" марказий ҳимоячилари эса нафақат ҳимоядаги ишончли ўйини билан эътиборни торди, балки Ррахмани ҳужумга ўтди ҳамда Кьеллинининг тирсагидан зарба қабул қилиб олди. Ҳакам бу вазиятни эътиборсиз қолдирмади ва пенальти белгилади. Инсинье нуқтада адашмади. Биринчи бўлимда мухлислар бошқа гол кўришмади. 

Танаффусдан кейин меҳмонлар темп оширишга ва тўпни Роналду имкон қадар кўпроқ етказишга ҳаракат қилишди. Португалиялик бир неча бор кучли зарба бера олди, лекин тўп дарвоза тўрига бориб тушишни истамасди. Шунингдек, Кьезани яхши зарбасини Мерет қайтарди, Алекс Сандронинг узатмасидан кейин эса тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. "Наполи" эса ҳужумга ўтишга шошилмасди ва ижобий натижани сақлашга уринарди. "Ювентус" яна бир нечта хавфли вазият яратди, уларнинг энг хавфлиси Моратанинг яқин масофадан берган зарбаси бўлди, лекин "кекса синьора" бу кеча гол ура олмади. "Наполи" ғалабани сақлаб қолди ва 5-поғонада қолди, "Ювентус" охирги 9 йилда 21 турлик оралиқдаги энг ёмон стартини қайд этди.


"Милан" "Специя"га мағлуб бўлди

Қоғозда "Милан"ни осон тақвим кутарди, қўшимчасига "Специя"нинг баъзи етакчилари сафдан чиққанди. Бу вазиятда ўйиндаги илк хавфли вазиятни мезбонлар яратгани қизиқ. Сапонарунинг зарбасини Доннарумма катта қийинчилик билан қайтаришга эришди. "Милан" эса асосан фақат стандартлардан кейин вазиятларга эга бўларди, аммо Кьер ва Эрнандеснинг уринишлари ноаниқ бўлди. Биринчи бўлимда умуман олганда дарвозалар олдида вазиятлар кўп бўлмади, лекин бу борадаги кўрсаткичлар ҳам "Специя" ҳеч бир жабҳада рақибдан қолишмаганини исботларди. 

Танаффусдан кейин ҳам вазият деярли ўзгармади. "Специя" имкон бўлди дегунча олдинга ўтишга ва вазият яратишга интиларди. Охир-оқибат бу иш берди ва "Милан" ҳимояси Агуделлони эътиборсиз қолдирди. Кўп футболчилар тўпланиб қолганда, жарима майдони ичида Агуделло тўпни амаллаб Маджорега ўтказа олди, у эса ўз навбатида бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди. Пиоли бунга ўзгаришлар билан муносабат билдирди, "Милан"нинг эса шу куни ўйини қовушмасди. "Специя" эса яна гол урди. Эстевас кутилмаган қарор билан тўпни Бастонига етказди ва Симоне жарима майдони ташқарисидан дарвозабон қайтара олмайдиган зарба йўллади. "Милан" эса фақатгина Кастильехонинг узатмасидан кейин Златаннинг зарбасини ёдга олиши мумкин. Дерби олдидан "Милан" А Сериядаги энг ёмон учрашувини ўтказди, "Специя"ни эса муваффақияти билан табриклаш мумкин. Жамоа хавфли зонадан 9 очкога узоқлашди ва чиндан яхши ўйин кўрсатмоқда.


"Рома" "Удинезе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Римликлар одатга кўра, учрашувни ҳужумкор ва ёрқин ўйин билан бошлашди. 5-дақиқадаёқ, кутилмаганда қанотда пайдо бўлган Манчини тўпни жарима майдонига Веретуга етказди ва Жордан осонлик билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Охирги ўйинларда "Удинезе" анча жонли ўйин кўрсатаётганди ва шу сабаб ҳам удинеликлар "сочилиб" кетгани ҳайратланарли. Маълум вақтдан кейин Верету фарқни яна биттага ошириб қўйиши мумкин эди, лекин Муссо бир амаллаб тўпни қайтарди. Вазиятларнинг бирида Мхитарянга нисбатан қўполлик учун пенальти белгиланди ва Верету дублга эришди. Яна икки дақиқа ўтар-ўтмас, Спиннацоладан тўпни қабул қилган Пеллегрини 3-голни урди. Аммо такрорий лавҳани кўргач, Мхитаряннинг қўполлиги сабаб гол бекор қилинди. "Удинезе" эса айтарли вазият ҳам ярата олмасди.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар яхши имкониятга эга бўлишди, Де Пауль жарима зарбасини ажойиб ижро этди, бироқ тўп дарвоза тўсинидан бироз юқорилаб ўтиб кетди. Унданда яхшироқ имконият Кристанте хатосидан фойдаланган Делофеуда бўлди, Жерард дарвозабон Лопес билан учрашувга чиқиб борди, лекин киперни доғда қолдира олмади. "Удинезе" иккинчи бўлимда чиндан ёмон ўйнамади, аммо шу куни иши юришмади. Учрашув охирида эса яна битта гол ўтказиб юборди. Фонсека ўзгаришлари иш берди, Жеко тўпни Педрога етказди ва тажрибали испан дарвоза тўққизлигини аниқ нишонга олди.


"Интер" "Лацио"ни таслим этди

"Интер" Италия Кубогидан чиқиб кетганидан сўнг катта иштиёқ билан майдонга тушди. Баҳснинг қайсидир палласида "бургутлар" мудофаани ажойиб тарзда қўриқлашди. Аммо Лукаку ва Эриксен иштирокидаги кескин ҳужум ва Лаутаронинг қулай вазиятга чиқиб йиқитилиши бунга нуқта қўйди. Лукаку пенальтидан унумли фойдалана олди. "Интер" орадаги фарқни янада йириклаштириши мумкин эди, бироқ Лаутарога бироз аниқлик етишмади. Аммо... "Интер" яна битта гол уришга муваффақ бўлди. Лаутаро тўпни бой берди, аммо Брозович курашга қўшилиб, тўпни олиб қўйди ва уни Лукакуга оширди. Ромелу ҳам бундан унумли фойдаланиб, дубль қайд этди.

"Интер" иккинчи таймни ҳам кучли бошлади. "Лацио" ҳимоячиси Ҳакими зарбасини қийинчиликсиз тўсиб қўймади. "Бургутлар" жарима тўпини ишлаб олишди. Тўп ёнига Милинкович-Савич келди ва унчалик яхши тепа олмади. Лекин рикошетдан сўнг тўп дарвозадан жой олди. Аммо "Лацио"нинг қувончи узоққа чўзилмади. 64-дақиқада Мартинес гол уришга эришди. 3:1 ҳисоб билан ўйин ўз якунига етди. Ушбу ғалаба туфайли "Интер" турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди.


"Сампдория" "Фиорентина"дан кучлироқ

Раньери шогирдлари "Фиорентина"га беллашувни ёмон бошлашмади. Дранговскининг иши жуда кўп бўлди деб бўлмайди-ю, лекин "Сампдория"нинг босими сезилиб турарди. Ҳисоб биринчи бўлим ўрталарида очилди, Бальде Кейта ҳимоячилар таъқибидан қочиб, Рамиреснинг узатган тўпига биринчи бўлиб етиб борди. "Фиорентина" кўп чўзмай ҳисобни тенглаштирди, Аудеро Пульгарнинг жаримадан берган зарбасини қайтара олди, лекин Влахович такрорий уринишда чаққонлик қилди. 

Танаффусдан сўнг Бонавентурада ажойиб имконият бўлганди. У ҳаводаги тўпга зарба берди, бироқ штанга ёнидан ўтиб кетди. "Сампдория" эса жавоб ҳужумида бундай вазиятдан қандай фойдаланиш кераклигини кўрсатиб қўйди. Кандрева қанот бўйлаб югурди, шеригига тўпни оширди ва Квальярелла тўпни дарвозага жойлаб қўйди. "Фиорентина" бу билан тўхтаб қолмади. Аввалига Колли Бирагининг зарбасидан сўнг боши билан тўпни урди, кейин эса Бираги қанотдан Влаховичга ажойиб пас берди, бироқ сербнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Ўйин сўнгида сербиялик бошқа ўйинчи Миленкович хавфли зарба берди. Аммо бу ерда ҳам гол бўлишига бироз аниқлик етишмади. Натижада "Сампдория" ғалаба қозонди.

Шунингдек, "Аталанта" "Кальяри"ни, "Верона" "Парма"ни енгди, "Женоа" ва "Торино" ўйинида эса ҳисоб очилмади.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика