"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
24 фев 2026
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Динамо"нинг Дубай йиғинидаги сўнгги машғулотларидан бирида жамоа ҳужумчиларидан бири Миржаҳон Мираҳмадов жароҳат олиб, клуб шифокорлари ёрдамида майдонни тарк этганди.

Ўтказилган тиббий текширувлар натижасига кўра, Миржаҳон Мираҳмадовнинг чап оёқ тизза хочсимон пайларининг узилгани аниқланди. Клуб тиббий бўлимининг маълум қилишича, жамоа ҳужумчиси тез орада тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказади. Операциядан сўнг Мираҳмадовнинг тўлиқ тикланиб, сафга қайтиши учун 5-6 ой вақт талаб этилиши тахмин қилинмоқда", – дейилади хабарда. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати