Давид Луиз Абрамович "Челси"ни қай даражада севишини айтди

Narzulla Saydullayev
16 май 2019, 13:45
"Челси" ҳимоячиси Давид Луиз "кўклар" хўжайини Роман Абрамович жамоани яхши кўриши ва у билан ҳамма мумкин бўлган совринларни ютишни хоҳлашига ишонади.

Олдинроқ, 32 ёшли бразилиялик "Челси" билан шартномасини 2021 йил ёзигача узайтирганди.

"Ўтган ҳафтада келажагимни муҳокама қилиш учун у билан учрашиш имкони туғилди. Жаноб Абрамович ҳамма мумкин бўлган совринларни ютишни хоҳлайди. Шубҳасиз, бу қийин вазифа, аммо у келгусида жамоани кучайтиришга тайёр", - дейди Луиз.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: The Sun