UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "B" гуруҳидан амалдаги финалчи ва Қатар чемпиони чорак финалга чиқди + ФОТО  0 19:30Спорт. Нурмагомедов жанг муддатини кечиктиришни сўради, AIBA Президенти истеъфога чиқиши мумкин  0 19:09ПСЖ бугун тунда матбуот анжумани ўтказади  6 19:06"International Champions Cup". Мюллернинг дубли "Бавария"га "Челси" устидан ғалаба келтирди + ФОТО  5 18:58Арда Туран келажаги борасида бир қарорга келди  3 18:45Хамес: "Реал" ҳақида ўйламаяпман"  2 18:31"Сўғдиёна": Эртага "Шўртан" га қарши назорат баҳси  2 18:14Лукаку Роналду ва Левандовскига яқин эмас  8 17:43Каспер Дольберг: "Реал" менга мос"  6 17:35Анонс. Валижон Шамшиев "CA" офисига ташриф буюрди (видео)  9 17:18Диёр Имомхўжаев: “Пахтакор” ҳақида мавзудан ташқари мақола   26 17:17Ҳар бир голингиз учун 7.3 миллион евро жаноб!  10 17:12Келаси мавсум Одил Аҳмедов Хитой Суперлигасида ўйнамаслиги мумкин  15 17:11«Монако» вакиллари Мбаппенинг «Реал»га трансферини тасдиқлашмади  0 17:10"Олмалиқ" футзал клуби бош мураббийи мағлубият сабабларини айтди  4

05 июн 11:48
Янгиликлар

Чемпионатнинг май ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг

ЎзПФЛ матбуот хизмати Ўзбекистон чемпионатининг май ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш учун овозларни қабул қилиш жараёни бошланганини маълум қилади.
Овоз бериш жараёнида Ўзбекистонда фаолият юритаётган спортга оид ОАВ вакиллари (журналистлар) иштирок этишлари мумкин. Номзодлар рўйхати чегараланмаган бўлиб, овоз берувчилар Ўзбекистон миллий чемпионатларида фаолият юритаётган барча футболчилар ва мураббийларга, жумладан, хориж мамлакатларидан келиб ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этаётган футболчилар ва мураббийларга ҳам овоз беришлари мумкин.

Ой ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича сўровномада иштирок этаётган журналист май ойининг энг яхши футболчи ва мураббийилардан 5 нафардан номзодларнинг исм-шарифларини ЎзПФЛ матбуот хизматига (media@the-uff.com электрон почта манзилига жўнатган ҳолда) тақдим этишлари керак. Журналистлар ўз вариантларини 8 июнь соат 18:00гача юборишлари мумкин.

Футболчиларнинг май ойидаги ҳаракатларини баҳолашда қуйидаги мусобақалар ҳисобга олинади: Олий Лига; Ўзбекистон Кубоги; Осиё Чемпионлар лигасидаги Ўзбекистон клублари иштирокидаги ўйинлар; Биринчи Лига; ЎзПФЛ тасарруфидаги бошқа мусобақалар.

Танловда иштирок этган ОАВ вакилининг вариантларидан келиб чиқиб, футболчи ва мураббийларга қуйидагича баллар берилади: 1-ўрин – 5 балл; 2-ўрин – 4 балл; 3-ўрин – 3 балл; 4-ўрин – 2 балл; 5-ўрин – 1 балл.

ОАВдан келиб тушган вариантлар ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан ҳисоб-китоб қилинади ва унинг якуний натижалари ЎзПФЛ расмий сайти (www.pfl.uz)да эълон қилинади. Энг кўп овоз тўплаган футболчи (мураббий) «Ўзбекистон чемпионатида ойнинг энг яхши футболчиси (мураббийи)» деб топилади.

Март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

Маълумот учун, ушбу тадбир тижорий лойиҳа бўлиб, унга ҳомийлик қилиш истагида бўлган ташкилотлар ҳамкорликка таклиф қилинади.
 
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  109
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  92
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  78
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: